Банк Низоми

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган бўлиб «Турон» консолидация тижорат банки (муассисларнинг 1990 йил 6 октябрдаги таъсис йиғилиши қарорига биноан очилган ва 1990 йил 31 декабрда Ўзбекистон Республикаси Давлат банкида 713/8-сон билан рўйхатга олинган) қайта тузиш йўли билан ташкил топган ва 1998 йил 20 октябрда қайта рўйхатга олинган.

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра акциядорлик жамиятидир.

Банкнинг ташкилий – ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ ва қисқартирилган фирма (расмий) номи:

ўзбек тилидаги тўлиқ номи –
кирил ёзуви асосида –

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки

ўзбек тилидаги қисқартирилган номи –  
кирилл ёзуви асосида –

«Туронбанк» АТБ

ўзбек тилидаги тўлиқ номи –
лотин ёзуви асосида –

«Turonbank» aksiyadorlik
tijorat banki

ўзбек тилидаги қисқартирилган номи –лотин ёзуви асосида –

«Turonbank» ATB

рус тилидаги тўлиқ номи –

Акционерный коммерческий банк «Туронбанк»

рус тилидаги қисқартирилган номи –

АКБ «Туронбанк»

инглиз тилидаги тўлиқ номи  –

Joint-stock commercial bank “Turonbank”

инглиз тилидаги қисқартирилган номи –

JSCB “Turonbank”

2. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда «Банк» деб юритилади) ўз фаолиятини «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий ҳужжатларига ва мазкур Уставга риоя қилган ҳолда амалга оширади.

3. Банкнинг фаолият муддати чегараланмаган ҳолда ташкил этилган бўлиб, у юридик шахс ҳисобланади ва ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулклари билан жавобгар бўлади. Банк, қонун ҳужжатларига мувофиқ, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олади ва амалга оширади, зиммасига мажбуриятлар олади, судларда даъвогар ҳамда жавобгар бўлиб иштирок этади.

4. Банк ўзининг филиаллари билан биргаликда ягона юридик шахс бўлиб, у мустақил балансда ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкга эга. Банк давлатнинг мажбуриятлари бўйича, давлат эса банкнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас. Банк ўз филиалларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар ҳисобланади.

Акциядорлар банкнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммаларига оладилар.

5. Банк ўзининг номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлади. Банк ва унинг таркибий тузилмалари муҳрларида банкнинг номи давлат тилига қўшимча равишда рус ёки инглиз тилида кўрсатилиши мумкин. Банк ўз номидан фойдаланишда мутлақ ҳуқуққа эга.

Банк ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига шунингдек, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлади.

6. Банкнинг жойлашган манзили (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, 100011, Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4 «А» уй.

Банкнинг электрон почта манзили: E-mail: info@turonbank.uz;

Банкнинг расмий веб сайти: www.turonbank.uz

II. БАНК ОПЕРАЦИЯЛАРИ

7. Банк ўз фаолиятини мазкур Устав ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензияларга амал қилган ҳолда юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш, қабул қилинган маблағлардан таваккалчилик асосида кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиб, улар бўйича тўловлар ва бошқа банк хизматларини тижорат асосида амалга оширади.

8. Банк қуйидаги операцияларини амалга оширади:

  1.  жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан вакил банкларнинг ҳисобварақларини очиш ва юритиш, ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш;
  2. қонун ҳужжатларига ва халқаро банк амалиётига мувофиқ кредитлар, депозитлар, омонатлар шаклида, шунингдек бошқа шаклларда хорижий валютадаги маблағларни жалб этиш;
  3.  Кредитларнинг мақсадлилик, муддатлилик, таъминланганлилик, тўловлилик ва қайтаришлилик шарти билан ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан ўз номидан кредитлар бериш;
  4. экспорт ва импортнинг ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш учун чет эл валютасида кредитлар беришни амалга ошириш;
  5. янги иш жойларини очишга, республика маҳсулотларининг жаҳон бозорига чиқишига кўмаклашувчи қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш, ҳозирги замон асбоб-ускуналарини асосида саноат корхоналарини такомиллаштириб, уларда янги техникалар ўрнатиш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш юзасидан иш жараёни такомилига етказилган илғор технологияларни республикага жалб этишга доир лойиҳа ва дастурларга кредит бериш;
  6.  маблағ эгаси ёки маблағни тасарруф этувчи билан тузилган шартномага биноан пул маблағларини бошқариш;
  7.  чет эл валютасини нақд пул ва нақд бўлмаган пул шаклларида юридик ҳамда жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш;
  8.  пул маблағлари, векселлар, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассо қилиш;
  9. учинчи шахслар номидан мажбуриятларнинг бажарилишини назарда тутувчи кафиллик ва кафолатлар бериш;
  10.  учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш;
  11.  инновация ва инвестиция фаолиятини амалга ошириш, қимматли қоғозлар чиқариш, харид қилиш, сотиш, ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция консультанти, инвестиция активларини бошқарувчи сифатида иштирок этиш ва бошқа операцияларни амалга ошириш;
  12.  тадбиркорлик субъектлари фаолиятида сармоя билан шу жумладан хўжалик жамиятларида иштирокчи ёки акциядор сифатида, мол-мулкнинг бир қисмини белгиланган тартибда хўжалик юритишига берган ҳолда шўъба корхоналар ташкил этиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда қатнашади;
  13.  банк фаолияти юзасидан маслаҳат ҳамда ахборот хизмати кўрсатиш;
  14.  жисмоний ва юридик шахсларга ҳужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш учун махсус бинолар ёки улар ичидаги пўлат сандиқларни ижарага бериш;
  15.  молиявий лизинг;
  16.  инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш;
  17.  ҳалқаро банк амалиётига мувофиқ, лицензияда махсус кўрсатилган бошқа операцияларни амалга ошириш.

Банк амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа банк операциялари билан ҳам шуғулланиши мумкин.

Банк бевосита ишлаб чиқариш, савдо ва суғурта фаолияти билан шуғулланишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

9. Банк амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ лойиҳаларни давлат бюджети маблағлари ва бошқа марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобидан молиялаштириши мумкин. 

10. Банк ўз операцияларини амалга ошириш ва пул маблағларини сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида, резидент ва норезидент банкларда миллий ва чет эл валютасида вакиллик ҳисобварақлар очади.

11. Банк ўз маблағларидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг барча шаклдаги ҳисобварақларидаги маблағларидан, бошқа банклардан жалб қилинган депозитлар ва кредитлардан, молиявий  йил давомида тақсимланмаган фойдадан кредитлаш, инвестициялаш ва банклараро депозитлар ресурслари сифатида фойдаланиши мумкин.

III. БАНК УСТАВ КАПИТАЛИ ВА БОШҚА МАБЛАҒЛАРИ

12. Банк устав капитали фақат муассислар ва акциядорларнинг пул маблағларидан таркиб топади. Банк, ўз акциядорларига ҳисобот беради. Кредитга, гаровга олинган ва бошқа жалб қилинган маблағлардан банк устав капиталини шакллантиришга йўл қўйилмайди.

13. Юридик ёки жисмоний шахс ёхуд ўзаро келишув билан боғланган ёки бир-бирининг мол-мулкини назорат қилувчи юридик ва жисмоний шахслар гуруҳи томонидан бир ёки бир неча битим натижасида банк (устав капиталининг) акцияларининг 5 фоиздан ортиғини олишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хабардор қилинишини, 20 фоиздан ортиғини олишда эса, олдиндан унинг розилигини олиш талаб қилинади.

Марказий банкнинг розилиги олинган улуш миқдорини ошириш учун Марказий банкдан такроран олдиндан розилик олиниши лозим.

14. Бир акциядор ёки ўзаро боғлиқ акциядорлар гуруҳининг банк устав капиталидаги улуши (давлат улушидан ташқари) устав капитали умумий миқдорининг 25 фоизидан ошиши мумкин эмас.

15. Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, 50 фоиздан ортиқ акциялари (иштирокчилик бадаллари) норезидент жисмоний ва/ёки юридик шахсларнинг  эгалигида, фойдаланувида ва (ёки) тасарруфида бўлган резидент юридик шахслар томонидан Банкнинг акцияларини сотиб олиш, уларга эгалик ҳуқуқини бериш ва шу каби бошқа муносабатлар бўйича келишувлар фақат Марказий банкнинг олдиндан рухсати олинганидан сўнг амалга оширилади.

16. Қуйидагилар Банк акцияларига эгалик қилишлари мумкин эмас:

- оффшор ҳудудларда рўйхатга олинган норезидент юридик шахслар;

- оффшор ҳудудларда истиқомат қиладиган чет эл фуқаролари;

- давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, жамоат фондлари, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, бюджетдан ташқари жамғармалар, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса.

17. Банк устав капитали фақатгина қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин. Қўшимча акциялар фақат банк уставида белгиланган, эълон қилинган акцияларнинг сони доирасида банк томонидан жойлаштирилиши мумкин. Банкнинг устав капиталини кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, банкнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

Банк томонидан чиқарилган акцияларни жойлаштириш амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга мувофиқ амалга оширилади. Қўшимча чиқарилган акцияларга ҳақ тўлаш акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланганидан кам бўлмаган нарх бўйича амалга оширилади. Қўшимча чиқарилган акциялар учун ҳақ тўлаш фақат пул маблағлари билан амалга оширилади. Қўшимча чиқарилаётган акциялар биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорларда жойлаштирилганда битимлар ушбу савдо ташкилотчисининг савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

18. Банк акцияларининг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс, агар у бунгача банк акцияларига эгалик қилмаган ёки акцияларининг 50 фоизидан камроғига эгалик қилган бўлса, қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини ўттиз кун ичида эълон қилиши шарт. Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни сотиши тўғрисидаги ёзма розилиги эълон қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида олинган тақдирда, банкнинг 50 ва ундан ортиқ фоиз акциялари эгаси мазкур акцияларни сотиб олиши шарт.

19. Банкнинг устав капитали акциядорлар олган банк акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади. Барча турдаги банк акцияларининг номинал қиймати бир хил бўлиб, 1 700 (Бир минг етти юз) сўмни ташкил қилади.

20. Банк оддий акцияларни жойлаштириши шарт, шунингдек имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақли. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати банк устав капиталининг 20 фоизидан ошмаслиги керак.

Банк Устав капитали 50 002 100 000 (Эллик миллиард икки миллион бир юз минг) сўмни ташкил этиб, қуйидаги акцияларга тақсимланган:

  1.  эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз оддий акциялар –
    24 445 500 (Йигирма тўрт миллион тўрт юз қирқ беш минг беш юз) дона, номинал қиймати бўйича жами суммаси 41 557 350 000 (Қирқ бир миллиард беш юз эллик етти миллион уч юз эллик минг) сўм;
  2.  эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз имтиёзли акциялар – 4 967 500 (Тўрт миллион тўққиз юз олтмиш етти минг беш юз) дона, номинал қиймати бўйича жами суммаси 8 444 750 000 (Саккиз миллиард тўрт юз қирқ тўрт миллион етти юз эллик минг) сўм.

21. Устав капиталини ошириш мақсадида банк чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялар сони 20 000 000 (Йигирма миллион) донани ташкил этади, шу жумладан:

  1.  эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз 16 000 000 (Ўн олти миллион) дона оддий акциялар;
  2.  эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз 4 000 000 (Тўрт миллион) дона имтиёзли акциялар.

22. Банк маблағлари банкнинг Устав капитали, қўшимча капитали, тақсимланмаган фойдаси, соф фойдаси, захира ва бошқа фондларидан ташкил топади.

23. Молия-хўжалик фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш мақсадида банк томонидан захира фонди ва бошқа фондлар шакллантирилиши мумкин.  Мазкур фондлар соф фойда ҳисобидан ушбу Устав ва Банк Кенгаши қарори асосида ташкил қилинади ҳамда  акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

24. Захира фонди банк Устав капиталининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ҳар йилги cоф фойдадан ажратиладиган маблағлар ҳисобига шакллантирилиб борилади. Захира фонди банк устав капиталининг 15 фоизига етгунига қадар ҳар йилги ажратманинг миқдори соф фойданинг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ажратилиши лозим.

Банкнинг захира фонди бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, банкнинг зарарлари ўрнини  қоплаш, банк корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва қонунчиликда белгиланган ҳолларда банкнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.

Банкнинг захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

25. Банк фондларига ажратиладиган маблағлар миқдори акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

IV. БАНКНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

26. Банк ўз фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  1. Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари, норезидент юридик ва жисмоний шахслар, халқаро молия ташкилотлари билан банк фаолиятига доир масалалар бўйича музокаралар юритиш, ҳамкорлик ўрнатиш, ўз номидан қонун билан чекланмаган битимлар тузиш;
  2. банк операциялари бўйича воситачилик ҳақи ва фоиз ставкалари миқдорини мустақил белгилаш;
  3. шартнома асосида маблағларни депозитлар, кредитлар шаклида бошқа банклардан жалб этиш ва бошқа банкларга жойлаштириш;
  4. кредитлаш, унинг янги шакллари (шу жумладан; лизинг, факторинг) ва услубларини мустақил белгилаш, бланкли кредитлар (ишончли кредитлар) ажратиш;
  5. юридик ва жисмоний шахсларга кредит ажратишда уларнинг тўловга қобилиятини, молиявий ҳолатини аниқлаш учун тегишли ҳужжатлар талаб қилиш ва кредит таъминоти сифатида амалдаги қонун ҳужжатлари асосида мол-мулк гаровини талаб қилиш;
  6.  ўз маблағлари ёки жалб қилинган маблағлар ҳисобига банк томонидан молиялаштирилган объектларни қуришда, техник қайта жиҳозлашда лойиҳа ҳужжатларини тегишли экспертизадан ўтказилишини талаб қилиш;
  7. қарздор томонидан, кредит шартномасининг кўрсатилган мақсадга кўра ишлатиш шартларини, кредит суммасини қайтариш муддатини, кредит бўйича фоизларни тўлаш муддатини, кредит суммаси ва фоизларини қайтариш муддати кечикканда, кредит беришни тўхтатиш, қарздордан кредит суммасини ва тегишли фоизларни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш;
  8. корхона ва жисмоний шахсларни банкрот деб эълон қилиш тўғрисидаги ишлар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик ва фуқаролик судларига ариза билан мурожаат этиш;
  9. шартномавий мажбуриятларини бажармаётган мижозлар ва шартномавий контрагентларга нисбатан жарима қўллаш ва келтирилган зарарни қоплашни талаб қилиш;
  10. банкни бошқаришнинг ўз ички тизимини белгилаш ва зарур бўлган ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш;
  11. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, банк ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шакли, тизими, тартиби ва иш ҳақи миқдорларини мустақил равишда белгилаш;
  12. барча солиқ ва мажбурий тўловлар тўлангандан кейин банк тасарруфида қолган соф фойда ҳисобидан захира ва бошқа фондларни ташкил этиш;
  13. тўлов ҳужжати функциясини бажарувчи қимматли қоғозларни, пул маблағларини омонатларга ва банк ҳисобварақларига жалб қилинганлигини тасдиқловчи қимматли қоғозларни чиқариш, харид қилиш, сотиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улар билан бошқа операцияларни амалга ошириш, шунингдек қимматли қоғозларни ишончли бошқариш, ютуқли омонотлар эълон қилиб уларнинг шарти бўйича тадбирларни ўтказиш;
  14. банк мижозларининг валюта операциялари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратни амалга ошириш;
  15. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда филиаллар ва шўъба корхоналар ташкил этиш, республика ташқарисида эса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан шўъба банклар, корхоналар, филиаллар ва ваколатхоналар очиш;
  16. ташкил этилган ҳисоб маркази ва вакиллик ҳисобварақларида ҳисобларни амалга ошириш;
  17. ҳайрия ишларини амалга ошириш;
  18. лицензияда ва ушбу Уставда назарда тутилган, ўз молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа ҳатти-ҳаракатлар ва операцияларни амалга ошириш.

27. Банк мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

  1. ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ амалга ошириш;
  2. Марказий банкнинг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг касса ижросига доир операцияларни бажариш;
  3. банкка топширилган пул маблағлари ҳамда бошқа қимматликларнинг бутлигини таъминлаш, зиммасига олган мажбуриятларни ўз вақтида бажариш;
  4. банк барқарорлигини таъминлаш ҳамда омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Марказий банк томонидан белгиланган иқтисодий нормативларга риоя этиш;
  5.  қонун ҳужжатларига мувофиқ банк сирини ёки бошқа сирни ташкил этадиган маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаш;
  6. белгиланган тартибда статистик, молиявий ва бухгалтерия ҳисоботларини юритиш ва тақдим қилиш;
  7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган тартибда шубҳали ва умидсиз деб таснифланган  активлар бўйича уларнинг реал ҳолатини баҳолаш мақсадида захира жамғармалари ташкил этиш;
  8. ўтказилаётган операцияларнинг ҳажми ва характерига мос ишончлиликнинг юқори даражасини таъминловчи ички назоратни ташкил қилиш.
  9. банк ички аудит хизматини ташкил этиш;
  10. ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этиш;
  11. амалдаги қонун ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда бошқа мажбуриятларни ҳам бажариш.

 

V. БАНК ҲИСОБОТЛАРИНИ ТУЗИШ ВА ДАРОМАДИНИ ТАҚСИМЛАШ

28. Банк Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро стандартларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган тартибда бухгалтерия ҳисоботини юритади ва молиявий ҳисобот тақдим этади.

29. Банкнинг молиявий йил якунларига доир ҳисоботлари ўрнатилган тартибда мустақил аудитор хулосаси асосида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

30. Банкнинг акциядорлар умумий йиғилишига тақдим этадиган йиллик ҳисоботидаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг тўғри эканлиги банкнинг Тафтиш комиссияси томонидан тасдиқланиши лозим.

31. Банкнинг молиявий йили 1 январдан бошланиб 31 декабрда тугайди.

32. Банкнинг соф даромади (фойдаси) унинг тасарруфида қолади ҳамда акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига асосан банкнинг захира ва бошқа фондларини шакллантиришда фойдаланилади, акциядорлар ўртасида дивидендлар кўринишида тақсимланади ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ва ушбу Уставда кўзда тутилган мақсадларга йўналтирилади.

33. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар (йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра,) тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор банк Кенгашининг тавсияси ҳамда молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори банк Кенгаши тавсия этган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас.

34. Акциядорларга дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган банк акциядорларининг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган банк акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

35. Эгасининг номи ёзилган имтиёзли акциялар эгалари банк фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъий назар акциянинг номинал қийматига нисбатан камида 20 фоиз миқдорида имтиёзли тарзда дивиденд олиш ҳуқуқига эга. Ушбу миқдор банк акциядорлари қарорига асосан банкнинг аввалги йил молиявий натижаларидан келиб чиққан холда камайтирилиши, кўпайтирилиши ва ёки умуман тўланмаслиги мумкин.

Банк томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Дивидендлар тўлаш вақтида биринчи навбатда имтиёзли акциялар, сўнгра оддий акциялар бўйича дивидендлар тўланади.

36. Банк қуйидаги ҳолларда акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас:

а) банк устав капиталининг ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;

б) агар дивидендлар тўланадиган пайтда банкда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки банкда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;

в) банк соф активлари қиймати унинг устав капитали ва захира фонди суммасидан кам бўлса;

г) Марказий банк томонидан белгиланган иқтисодий нормативларни бузиш, шунингдек агар дивидендлар тўлаш натижасида иқтисодий нормативлар бузилиб, бунинг оқибатида омонатчилар ва кредиторлар манфаатларига жиддий хавф туғилиши мумкин бўлса;

д) банкка нисбатан Марказий банкнинг дивидендлар тўлашни тўхтатиш тўғрисида талаби мавжуд бўлса.

                                  VI. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

37. Банк акциядорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  1. акциядорлар реестрига киритилиш ва ўзига таалуқли  депозитарийдаги депо ҳисобварағидан кўчирма олиш;
  2. банк фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш ва уни эркин тасарруф этиш;
  3. акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш орқали банкни бошқаришда иштирок этиш;
  4. банкнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
  5. қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  6. ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
  7. қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш ва (ёки) бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш;
  8. акциядорларнинг умумий йигилишида ўз вакили орқали иштирок этиш, ўз вакилини исталган вақтда алмаштириш ёки унда шахсан иштирок этиш;
  9. банк тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мос равишда мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
  10. ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш.

Акциядорлар ушбу Уставда назарда тутилган ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўладилар.

38. Банкнинг ҳар бир оддий акцияси унинг эгаси бўлмиш акциядорга бир хил ҳуқуқлар беради. Оддий акцияларнинг эгалари акциядорлар умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин.

39. Банкнинг барча акциялари эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз акциялардир. Акциядорлар умумий йиғилишида оддий акциялар эгалари овоз бериш ҳуқуқига эга.

40. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида банкни қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги масалалар ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этади. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида банк уставига имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар, шу жумладан аввалги навбатдаги умумий йиғилишда имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивиденднинг миқдорини белгилаш ёки кўпайтириш ва (ёки) тугатилиш қийматини белгилаш ёки кўпайтириш масалалари, шунингдек имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларга дивиденд ва (ёки) бу акцияларнинг тугатилиш қийматини тўлаш навбати бўйича имтиёзлар бериш ҳоллари ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқини олади.

41. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколат доирасига кирадиган масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинмаган ёки дивидендларни тўлиқ тўламаслик тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан кейинги йиғилишдан бошлаб эга бўлади. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи мазкур акциялар бўйича дивидендлар биринчи марта тўлиқ миқдорда тўланган пайтдан эътиборан бекор қилинади.

42. Банкнинг имтиёзли акциялари уларнинг эгалари бўлган акциядорга бир хил ҳажмда ҳуқуқлар беради ва оддий акциялар билан бир хил номинал қийматга эга бўлади. Имтиёзли акция эгалари банкни тугатиш пайтида номинал қийматга нисбатан ушбу Уставда белгилаб қўйилган дивидендлар фоизини ва улуш қилиб қўйилган маблағларини номинал қийматидан кам бўлмаган миқдорда тугатилиш қийматида олиш ҳуқуқига эга.

VII. БАНК БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ

43. Акциядорлар умумий йиғилиши, банк Кенгаши ва банк Бошқаруви банкнинг Бошқарув органлари ҳисобланади.

Акциядорлар умумий йиғилиши

44. Акциядорларнинг умумий йиғилиши (кейинги ўринларда «умумий йиғилиш», деб аталади) банкни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади. Умумий йиғилиш навбатдаги ва навбатдан ташқари тартибда ўтказилиши мумкин. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлар навбатдан ташқари умумий йиғилишлар ҳисобланади.

45. Йиллик умумий йиғилишлар ҳар молия йили тугагандан кейин олти ойдан кеч бўлмаган муддатда ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик ҳисобот йиғилишида банк Кенгаши ва тафтиш комиссия аъзоларини  сайлаш тўғрисидаги, Бошқарув Раиси ва Бошқарув аъзолари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар  шунингдек, банкнинг йиллик ҳисоботлари, фойда ва зарарларни тақсимлаш ҳамда банк Кенгаши томонидан киритилган бошқа масалалар кўриб чиқилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана ва уни ўтказиш тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, овоз бериш бюллетенларининг шакли ва матни, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материаллар (ахборотлар) рўйхатини банк Кенгаши белгилайди.

46. Навбатдан ташқари йиғилишлар банк Кенгаши қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, банк Тафтиш комиссиясининг ёзма талаби шунингдек, ёзма талаб тақдим этилган санада банк овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби бўйича ўтказилади.

47. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалаларни кўриб чиқишга ҳақли эмас.

48. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган банк акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

49. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин банкнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

50. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари бу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.

51. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатларига қуйидагилар киради:

  1.  банк Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки банкнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;
  2.  банкни қайта ташкил этиш ёки тугатиш, тугатувчи (тугатиш комиссияси)ни тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
  3.  банк Кенгашининг ваколатига кирадиган масалаларга доир, шу жумладан, банкни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишига доир ҳисоботларини эшитиш;
  4.  банк Кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Банкни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Банк  кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;
  5.  банк Кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш ва аъзоларини сайлаш, уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш;
  6.  эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
  7.  банкнинг Устав капиталини кўпайтириш;
  8.  банкнинг Устав капиталини камайтириш;
  9.  ўз акцияларини олиш;
  10.  банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
  11.  банк тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
  12.  банк йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш шунингдек, банк фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда банкни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;
  13.  банк Кенгаши томонидан тайинланган Бошқарув Раисини тасдиқлаш;
  14.  банк акцияларини ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;
  15.  банк акциядорлари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  16.  акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
  17.  банкнинг кредит бериш, активлар ва пассивларни бошқариш, инвестицияларни амалга ошириш ва банк мижозларига янги турдаги хизматлар кўрсатиш соҳасидаги сиёсатлари асосий йўналишларини белгилаш;
  18.  банк акциядорлари умумий йиғилиши, банк Кенгаши, банк Бошқаруви ва Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш;
  19.  қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Банк аффиланган шахслари билан битимлар бўйича қарор қабул қилиш;
  20.  баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада Банк соф активлари миқдорининг            50 фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш;
  21.  баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада банк соф активлари миқдорининг                   15 фоизидан 50 фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор банк кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинмаган ҳолда банк Кенгаши қарорига мувофиқ умумий йиғилиш ҳукмига ҳавола этилган такдирда, йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш;
  22.  амалдаги қонун ҳужжатларида ва мазкур Уставда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.

52. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилиш банк Бошқарувига берилиши мумкин эмас.

53. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилиш банк Кенгашига берилиши мумкин эмас, қуйидагилар бундан мустасно:

  1.  банкнинг устав капиталини кўпайтириш, шунингдек банк уставига устав капиталини кўпайтириш ҳамда банкнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  2.  банк устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш ва банк уставига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  3.  акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
  4. банк томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  5.  ҳосилавий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  6.  банкнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
  7.  банк Бошқарувига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсациялар миқдорларини белгилаш;
  8. банк Бошқаруви аъзоларини тайинлаш;
  9. банкнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.

54. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчиларни рўйхатга олиш тамом бўлган вақтга келиб, банкнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 50 фоиздан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворум тўплаган) ҳисобланади.

55. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибига ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.

56. Ўтказилмай қолган йиғилиш ўрнига акциядорларнинг такрорий чақирилган умумий йиғилишида иштирок этувчиларни рўйхатга олиш тугаган пайтга келиб, банкнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг жами 40 фоиздан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатга олинган бўлса, бу умумий йиғилиш ваколатли ҳисобланади.

57. Акциядорлар умумий йиғилиши ўз фаолиятини шунингдек, Акциядорлар умумий йиғилиши  ўтказишга тайёргарлик кўриши, уни ўтказиш,  кун тартибидаги масалалар юзасидан овоз бериш, уларни ҳисоблаш ҳамда  қарорлар қабул қилиш, шунингдек умумий йиғилиш баённомасини тузиш тартиби   «Туронбанк» АТБ акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низоми асосида олиб боради.

Банк Кенгаши

58. Банк Кенгаши банк фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Акциядорларнинг умумий йиғилишининг ваколатига киритилган масалалар бундан мустасно.

59. Банк Кенгаши 11 (ўн бир) нафар аъзодан иборат бўлади. Улар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ва ушбу Уставда назарда тутилган тартибда акциядорлар умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга (банк акциядорларининг келгуси навбатдаги  умумий йиғилишига қадар) сайланадилар. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар банк Кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

60. Банк кенгаши Раиси ва унинг ўринбосари белгиланган тартибда кенгаш аъзолари орасидан кўпчилик овоз билан сайланади.

61. Банк Бошқаруви Раиси ва Бошқарув аъзолари банк Кенгашига сайланиши мумкин эмас. Банк Кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган марта қайта сайланишлари мумкин.

62. Банк Кенгаши йиғилишида масалаларни ҳал қилишда Кенгашнинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади. Банк Кенгаши йиғилишини ўтказиш учун кворум банк Кенгашига тайинланган аъзолари сонининг камида 75 фоизини ташкил қилиш керак.

Кенгашнинг бир аъзоси ўз овозини Кенгашнинг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

63. Банк Кенгаши йиғилиши Кенгаш Раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, Банк Кенгашининг аъзолари, Тафтиш комиссияси, Банк Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, банк ички аудит хизмати раҳбари, банкнинг ташқи аудитори ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа шахсларнинг талаби билан чақирилади.

64. Банк Кенгаши қуйидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишда ваколатларга эга:

  1. банк фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
  2. банк акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
  3. акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
  4. акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун банк акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
  5. банк Уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки банкнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш учун акциядорларнинг умумий йиғилишига киритиш;
  6. аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
  7. мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
  8. Банкнинг ижроия органини тузиш, Бошқарув Раиси ва аъзоларини сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  9. банкнинг йиллик бизнес режасини тасдиқлаш;
  10. корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;
  11. банкнинг ички аудити хизматини ташкил этиш, унинг раҳбар ходимларини тайинлаш, шунингдек ички аудит хизмати билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш;
  12. банк Бошқаруви фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва банк Бошқарувидан банк кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш. Олинган ҳужжатлардан банк Кенгаши аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;
  13. бошқарув Раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;
  14. банк Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг  миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
  15. акциялар бўйича дивидендлар миқдори, уларни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
  16.  банкнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
  17. банк Бошқаруви фаолияти тартибини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлаш;
  18. банк филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш ҳамда уларни тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш, шунингдек улар тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш;
  19. банк шуъба ва қарам хўжалик жамиятларини ташкил этиш ҳамда уларни тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
  20. қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Банк аффиланган шахслари билан битимлар бўйича қарор қабул қилиш;
  21. баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада банк соф активлари миқдорининг 15 фоизидан 50 фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш;
  22. баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада банк соф активлари миқдорининг 15 фоизидан 50 фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор банк кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинмаган ҳолда банк Кенгаши қарорига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилиш ҳукмига ҳавола этиш;
  23. банкнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ тузиш;
  24. Бошқарув ва банкнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда бўлинмалари раҳбарлари билан биргаликда банкни самарали бошқаришни ташкил этиш, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кредит бериш ва уларнинг ўз вақтида қайтарилиши учун жавоб бериш;
  25. банк фаолиятида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;
  26. йиллик ҳисоботларни, фойда ва зарарлар ҳисобварағини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун акциядорлар умумий йиғилишига киритиш;
  27. ҳар чоракда банк Бошқаруви Раисининг ҳамда ички аудит хизмати раҳбарининг банк фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
  28. банк қўмиталарини ташкил этиш ва улар тўғрисидаги, шу билан бир қаторда ички назорат тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш;
  29. банк мижозларига кўрсатилган хизматлар бўйича фоиз ставкаларини ва воситачилик ҳақи миқдорини ҳамда банк тарифларини тасдиқлаш;
  30.  акциядор (акциядорлар) киритган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, шунингдек кўрсатилган номзодлар банк Кенгаши, миноритар акциядорлар қўмитаси ва Тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритиш;
  31. банкнинг устав капиталини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва банкнинг уставига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  32. банкнинг уставига устав капиталини кўпайтириш ҳамда эълон қилинган акциялар сонини камайтириш билан боғлиқ тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  33.  акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
  34.  банк томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  35. ҳосилавий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  36. банкнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
  37.  мазкур Устав ва амалдаги қонунларга биноан Кенгаш ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳал қилиш.

Банк Кенгашининг ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилиш банк Бошқарувига берилиши мумкин эмас.

65. қуйидагилар банк Кенгашининг мажбуриятлари ҳисобланади:

  1. ўз ваколатларини банк акциядорлари манфаатларини кўзлаб амалга ошириш;
  2. банкка оқилона раҳбарлик қилишни таъминлаш;
  3. банк капиталлашувининг адекватлигини сақлаш;
  4. банк мақсадларига эришиш ҳамда қонуний, хавфсиз ва самарали банк фаолиятини юритиш учун етарли сиёсатларни белгилаш;
  5.  банк фаолияти, кредитлар бериш ва маблағларни инвестицияга йўналтиришни (омонатчилар, кредиторлар ва акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида) амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги устидан назоратни амалга ошириш;
  6. банкнинг мутаносиб равишда сармояланишини қўллаб қувватлаш;
  7. банк фаолияти стратегиясини шакллантириш;
  8. бошқарув билан маслаҳатлашган ҳолда банкнинг узоқ ва қисқа муддатли бизнес-режасини белгилаш;
  9. банкни ривожлантириш бўйича қабул қилинган бизнес-режалар ижросини назорат қилиш;
  10. банк фойдасини мониторинг қилиб бориш;
  11. ички аудит хизмати фаолиятини ташкил этиш;
  12. Корпоратив бошқарув бўйича қонун талабларига риоя этилиши тўғрисидаги Кенгаш ҳисоботини йиллик акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига киритиш.
  13. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва банк сиёсатларига мувофиқ банк операциялари устидан амалга оширилаётган етарли назоратни амалга ошириш;
  14. банкнинг жорий фаолиятини кузатиш.

66. Банк Кенгаши Раиси унинг ишини ташкил этади, Кенгаш мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорлар умумий йиғилишида раислик қилади.

Банк Кенгашининг Раиси йўқлигида унинг вазифасини Кенгаш Раиси ўринбосари бажариб туради.

67. Банк Кенгаши аъзолари банк фаолиятига доир қарорлар қабул қилишда ўзларини холисликда тутишлари шарт. Улар ўзларига берилган имкониятлардан ушбу Устав қоидаларига зид ёки банк мулкий ёки номулкий манфаатларига зид равишда фойдаланишлари тақиқланади. Банк Кенгашининг вазифалари, иш фаолиятини ташкил қилиш, қарор қабул қилишда овоз бериш тартиби «Банк Кенгаши тўғрисидаги» Низомда белгилаб қўйилади.

Банк Бошқаруви

68. Банкнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш коллегиал ижроия органи банк Бошқаруви томонидан амалга оширилади.

Банк Бошқаруви етти кишидан иборат бўлади.

69. Банк Бошқаруви вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. банк жорий фаолиятини ташкил этиш ва унга тезкор раҳбарликни амалга ошириш, Банк Уставидаги мақсадлар ва вазифаларни бажарилишини таъминлаш;
  2.  Кенгаш томонидан белгиланган сиёсатларга риоя этиш;
  3.  банк тузилмавий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
  4.  банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари (низомлар, йўриқномалар, қоидалар, техник тартиб-қоидалар, услубиятлар, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги Низомлар ва бошқа ҳужжатлар)ни тасдиқлаш, банк акциядорлари умумий йиғилиши ва Кенгаши томонидан тасдиқланадиган ички меъёрий ҳужжатлар бундан мустасно;
  5.  банк ички аудит дапертаменти томонидан аниқланган камчиликларни  кўриб чиқиш ва уларни бартараф этиш  юзасидан чоралар кўриш;
  6.  банк фаолиятини бошқариш учун сиёсатларни, жумладан кредит, инвестиция, эмиссия ва бошқа сиёсатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар бериш;
  7. банк мижозларига кўрсатилган хизматлар бўйича фоиз ставкаларини, воситачилик ҳақи миқдорини ҳамда банк тарифларини ишлаб чиқиш ва Банк Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш;
  8. банк томонидан Марказий банк белгилаган иқтисодий нормативларга, Марказий банкда мажбурий захираларни шакллантириш юзасидан талабларга риоя қилинишини таъминлаш;
  9. банкнинг сармояси ва ликвидли ресурслари етарли даражада бўлишини, шубҳали ва бекор турган активларга қарши уларни классификация қилиш асосида захиралар яратилишини таъминлаш, зарарлар миқдорини камайтириш мақсадида банк активлари турларини кўпайтириш;
  10. қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳалқаро стандартларга мувофиқ банк бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритилишини ташкил этиш;
  11. банкнинг шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари, минтақавий филиаллар, туман филиаллари ва бошқа таркибий тузилмаларига раҳбарлик қилиш, улар фаолиятини барча йўналишлар бўйича назорат қилиш, банк учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкил қилиш;
  12. банк акциядорлари умумий йиғилиши ва банк Кенгашининг қарорларини бажарилишини таъминлаш;
  13. банк акциядорлари ва Кенгашининг биринчи талаби бўйича молиявий ҳисоботни ва банк фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотларни тақдим этиш;
  14. банк Кенгаши олдида банк фаолиятининг молиявий натижалари учун белгиланган тартибда ҳисобот бериш;
  15. ўзининг ваколати доирасида, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тайёрлаш масалаларини ҳал қилиш, банк раҳбар ходимларини номзодларини тасдиқлаш учун банк Кенгашига қўйиш;
  16. банк штат жадвали билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш;
  17. ўзининг ваколат доирасида банкнинг нормал фаолият кўрсатиши учун лозим бўлган мол-мулкни сотиб олиш ёки сотиш масаласини ҳал қилиш.

70. Банк Бошқаруви қонун хужжатларига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари ва банк Кенгаши ваколатларига киритилган масалалардан ташқари барча масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга.

71. Банк Бошқаруви Кенгашда кўриб чиқиш учун банкни ривожлантириш стратегияси, банкнинг ташкилий бошқарув тузилмасини такомиллаштириш масалалари, банк Бошқаруви ваколатига тааллуқли бошқа масалалар бўйича таклифлар киритади. Бошқарув банк фаолияти учун муҳим саналган ҳар қандай масалани Кенгаш муҳокамасига киритиши мумкин.

72. Банк Бошқаруви қуйидаги ҳуқуқларга эга;

  1. ўз ваколат доирасида банк ички меъёрий ҳужжатларини кўриб чиқиш, тасдиқлаш, банк таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш, банкнинг барча филиаллари, таркибий тузилмалари ҳамда ходимлари бажариши мажбурий бўлган қарорларни қабул қилиш;
  2. вазирликлар, идоралар, жамғармалар, жамоат ва тижорат ташкилотлари, бошқа юридик ҳамда жисмоний шахслар, ҳалқаро ташкилотлар ва уларнинг вакиллари билан, чет эл банклари ҳамда уларнинг вакиллари билан музокаролар юритиш;
  3. банк томонидан ваколати доирасида кредит ажратиш, инвестициялар киритиш ёки жалб қилишга доир битимлар тузиш;
  4. банк кредит қўмитаси, филиаллар кредит комиссиялари ва бошқа ишчи гуруҳлар ташкил этиш, уларнинг таркибини шакллантириш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш;
  5. банкка раҳбар ходимларни танлаш, уларга ва бошқа банк ходимларига малака талаблари қўйиш, уларни жой-жойига қўйиш, рағбатлантириш ёки интизомий жазога тортиш юзасидан қарорлар қабул қилиш;
  6. банкнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш бўйича банк Кенгашига таклиф бериш.

Банк Бошқарувининг бошқа вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари умумий йиғилиш томонидан тасдиқланадиган «Туронбанк» АТБ Бошқаруви тўғрисида»ги Низомда белгиланади.

73. Банк Бошқарувига Бошқарув Раиси раҳбарлик қилади. Бошқарув Раиси акциядорлар умумий йиғилиши ва Кенгаш олдида ҳисобот беради ва у банкнинг жорий фаолияти натижалари учун ўз ваколатлари доирасида жавобгардир. Банк Бошқаруви Раиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда, банк Кенгашининг қарори билан тайинланади ва акциядорларнинг Умумий йиғилишида тасдиқланади. Банк Бошқаруви Раисини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади. Банк Бошқаруви Раиси билан шартномани банк Кенгаши Раиси ёки Кенгаш ваколат берган шахс бир йил муддатга тузади.

74. Бошқарув Раиси қуйидаги ваколатларга эга:

  1.  ўз ваколатлари доирасида банкнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш;
  2.  банк фаолияти устидан назорат олиб бориш, фойдали бўлган иқтисодий бошқариш методларини қўллаш, банк ишчи жамоасининг хоҳиши ва ташаббусини юзага чиқариш учун шароит яратиб бериш;
  3.  ўзига берилган ваколат доирасида, амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк мулки ва маблағини тасарруф этиш, банк номидан шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалар, мажбуриятлар ва ишончномаларга имзо чекиш;
  4.  Ўзбекистон Республикасидаги тижорат ҳамда давлат ташкилотларида ва бошқа давлатларда банк фаолияти масалалари бўйича вакилликни олиб бориш;
  5. банк номидан ишончномалар бериш, шартномалар, мажбуриятлар ва битимларни имзолаш тартибини белгилаш;
  6.  банкнинг штат жадвалини тасдиқлаш ва унга ўзгартиришлар киритиш, банк Бошқаруви аъзолари орасида мажбуриятлар тақсимлаш;
  7. штат жадвали ва тузилган шартномалар асосида банкнинг мансабдор шахсларини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, ходимлар иш ҳақини белгилаш ҳамда намунали ишлаган ходимларни тақдирлаш, меҳнат вазифаларини бузганлик учун интизомий жазолар қўллаш, банк ходимлари билан  меҳнат шартномасини қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ тузиш;
  8.  Бошқарув Раиси ўринбосарлари, тузилма раҳбарлари жавобгарлик меъёрини белгилаш;
  9.  банкларда вакиллик ва бошқа ҳисобварақлар очиш;
  10.  акциядорлар умумий йиғилиши ва Банк Кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;
  11.  департаментлар, бошқармалар, бўлимлар, филиаллар ва Банкнинг бошқа таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;
  12.  банкнинг шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;
  13.  банк Кенгаши томонидан тасдиқланган бизнес-режада кўрсатилган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;
  14.  банкни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;
  15.  банк фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
  16.  банкда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган банк фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;
  17.  банкнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлар Банкнинг Кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки Банк аудитори талабига кўра тўсиқларсиз тақдим этиш;
  18.  давлат статистика ҳисоботи тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
  19.  банк тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни сақлаш, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса, банкнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати Кенгаш томонидан белгиланади;
  20.  хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг банк ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;
  21.  банк Бошқаруви мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, банк номидан ҳужжатларни ва бошқарув мажлиси баённомаларини имзолаш;
  22.  банкни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида ходимларнинг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирларини кўриш;
  23. меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туриш;
  24. банк ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилинишини ва улар меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш;
  25.  жамоа музокараларида Бошқарув вакилларининг иштирокини таъминлаш;
  26.  жамоа шартномалари ва битимлар тузилишида иш берувчи сифатида қатнашиш;
  27. жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;
  28. ўз ваколатига тегишли ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни Акциядорларнинг Умумий йиғилишига ва банк Кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш;
  29.  амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ахборотлар манфаатдор шахслар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда олинишига, Акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашиш, дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барча ҳуқуқларига риоя қилиш;
  30.  ўзига бўйсинувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
  31.  ички ҳужжатларга, амалдаги қонун ҳужжатларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш.
  32. Бошқарув Раиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.

75. Бошқарув Раисининг ўринбосарлари,  бош бухгалтер, филиал бошқарувчилари ва бош ҳисобчилари ҳамда банкнинг марказий идораси ходимлари меҳнат шартномаси банк Бошқарув Раиси билан тузадилар. Банкнинг қолган ҳодимлари меҳнат шартномасини Бошқарув Раиси ваколат берган мансабдор шахслар (филиал бошқарувчилари, шўъба корхона раҳбарлари) билан тузадилар.

76. Бошқарув аъзолари  Марказий банк билан келишилган ҳолда Бошқарув Раиси тақдимномаси асосида банк Кенгаши қарори билан тайинланадилар. Банк Бошқаруви аъзолигига қоидага кўра Бошқарув Раиси, Бошқарув Раиси ўринбосарлари, бош бухгалтер, юридик хизмат департамент директори ва банкнинг таркибий тузилмалари раҳбарлари киритилиши мумкин.

77. Банк Бошқаруви йиғилиши зарурият бўйича лекин ойига камида бир марта чақирилиши лозим. Бошқарув қарор қабул қилиш учун унинг камида 4 (тўрт) нафар аъзолари ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади. Бошқарув қарорлари кўпчилик овози билан қабул қилинади.

VIII. БАНКНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАЛАРИ ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

78. Банк амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахс ҳуқуқини олмаган филиал, шўъбалар ва ваколатхоналарга эга бўлиши мумкин.

79. Банк филиали у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг номидан банкка Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензияда кўрсатилган банк операцияларининг барчаси ёки бир қисмини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.

80. Банкнинг филиал ва ваколатхоналари юридик шахс мақомини олмасдан ўз фаолиятини банк Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Низом асосида амалга оширадилар.

81. Филиаллар бошқарувчилари Банк Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда, банк Бошқаруви Раиси томонидан тайинланади. Филиал бошқарувчиси ваколатлари банк Бошқарув Раиси томонидан бериладиган ишончнома, филиал Низоми ҳамда банк ички меъёрий ҳужжатларида белгиланади. Бошқарув Раиси банк филиаллари бошқарувчилари билан банк номидан меҳнат шартномаси тузади.

82. Банк ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат шартномалари асосида белгиланган тартибда ташкил қилинади.

83. Банкнинг барча ходимлари ўз вазифаларини виждонан ва сидқидилдан бажаришлари лозим. Улар ўзларига берилган имкониятлардан ушбу Устав қоидаларига зид ёки банк мулкий ёки номулкий мафаатларига зид равишда фойдаланиши мумкин эмас.

Банк ходимлари банкдаги меҳнат фаолияти давомида ва банк билан меҳнат шартномасини бекор қилганларидан сўнг банк сири, тижорат сири ва хизмат сирини ташкил этувчи маълумотларни сир сақлашлари шарт.

84. Банк ҳар бир ходимнинг меҳнати учун иш ҳақини банкнинг штат жадвалига мувофиқ ходимнинг банк фаолиятидаги шахсий улушига мувофиқ белгилайди ва максимал миқдори чегараланмайди.

IX. БАНК ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

85. Банкнинг молиявий-хўжалик фаолияти назорати банкнинг Тафтиш комиссияси, ички аудит хизмати, ташқи аудиторлик ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

86. Банкнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш акциядорлар умумий йиғилиши томонидан уч аъзодан иборат этиб бир йил муддатга (банк акциядорларининг келгуси навбатдаги  умумий йиғилишига қадар) сайланадиган Тафтиш комиссияси томонидан амалга оширилади.

87. Банк Кенгаши, Бошқаруви аъзолари ёки банкда бирор лавозимда ишлайдиган ходим Тафтиш комиссияси аъзоси бўлиб сайланиши мумкин эмас. Айни бир шахс Тафтиш комиссияси таркибига (тафтишчи бўлиб) кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

Тафтиш комиссияси аъзолари ўзларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан ва холисона бажарилиши учун жавобгардир.

Тафтиш комиссия юклатилган вазифаларни бажариш чоғида банкда ишламайдиган шахслар орасидан экспертлар жалб қилиши мумкин.

88. Тафтиш комиссияси банк томонидан банк фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилинишини, банк назоратининг ички тизимини, кредит, ҳисоб-китоб, валюта ва банк томонидан бир ҳисобот йили ичида амалга оширилган операцияларни (тўлиқ танланган ҳолда), касса ва мол-мулк ҳолатини текширади.

89. Тафтиш комиссияси банк молия-хўжалик фаолиятини текширишларини ҳар қандай вақтда ўтказишга ҳамда банк фаолиятига доир ҳар қандай ҳужжатни талаб қилиб олишга ҳақли.

90. Тафтиш комиссиясининг талабига биноан банк Кенгаш аъзолари, банк Бошқарув Раиси, банк Бошқаруви аъзолари, шунингдек банк ходимлари зарур тушунтиришларни оғзаки ва ёзма шаклда тақдим этишлари шарт. Молия-хўжалик фаолиятни тафтиш қилиш ёки ўтказиш акциядорлар топшириғи бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.

91. Тафтиш комиссияси ўзи ўтказган тафтишлар натижалари тўғрисида банк Кенгашини хабардор қилади ва уларнинг акциядорлар умумий йиғилишига тақдим этади (зарур ҳолларда камчиликларни бартараф қилиш бўйича таклифларни ҳам бериши мумкин).

92. Тафтиш комиссияси аъзолари банк манфаатларига нисбатан жиддий таҳдид юзага келган ҳолларда Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиши шарт.

93. Тафтиш комиссиясининг фаолияти, акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.

94. Молиявий (бухгалтерия) ҳисоботнинг ишончлилигини, унинг халқаро стандартларга мувофиқлигини текшириш ва тасдиқлаш учун банк шартнома асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотини жалб қилади.

Аудиторлик текширувини ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор банк Кенгаши томонидан қабул қилинади.

Аудиторлик ташкилоти қонун ҳужжатларига, ушбу Уставга ва банкнинг ички ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик ташкилотларини танлаш бўйича танлов якунларига кўра тасдиқланади.

95. Банк Кенгаши, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда, банкнинг Бошқарув қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банк талаблари асосида харакат қилувчи ички аудитни шакллантиради. Банк Кенгаши ички аудит Низомини тасдиқлайди.

96. Ички аудит хизмати банк Бошқаруви, ваколатхоналари ва филиаллари томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилишини таъминланиши, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек банкни Бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текширади, бу борада мониторинг олиб бориш орқали банк Бошқаруви, ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

97. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк фаолиятини назорат қилади. Банк фаолиятини текширишни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа ташкилотлар ўз ваколати доирасида олиб борадилар.

98. Банкни қайта ташкил этиш акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади.

99. Банкнинг тугатилиши ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтказмаган ҳолда банк фаолиятини тугатишга сабаб бўлади.

100. Банкни қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилади.

X. БАНК УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

101. Банк Уставига киритилган ва банкнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган барча ўзгартириш ва қўшимчалар белгиланган тартибда Марказий банкда рўйхатга олинади.

102. Уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар учинчи шахслар учун давлат рўйхатига олинган вақтдан эътиборан кучга эга бўлади.