Тарих

Акциядорлик Тижорат "Туронбанк" республикада очилган биринчи тижорат банклар қаторига киради, 1990 йил 6 октябрьда ўтказилган таъсис конференциясида аъзолар томонидан тасдиқланган, 1990 йил 6 ноябрьда Давлат банки томонидан № 713 рақам остида рўйхатга олинган.

Қуйида келтирилганлар банк очилишида унинг таъсисчилари бўлдилар:

  • Мелиорация ва сув хўжалиги Вазирлиги ва унинг қарамоғидаги ташкилот ва корхоналар;
  • Сув хўжалиги қурилиши Давлат Қўмитаси ва унга қарашли корхона ва ташкилотлар;
  • Меъморчилик бўйича ишлар Давлат Қўмитаси;
  • Маданият Вазирлиги қошидаги Маданият ёдгорликлари бошқармаси;
  • «Меъмор» республика бирлашмаси;
  • Ўзбекистон Архитекторлар Иттифоқи;
  • Стройимпекс ташқиқтисодий ассоциациясининг Ўрта Осиёдаги филиали;
  • Хорижий мамлакатлар билан ташқиқтисодий ҳамкорликни амалга ошириш бўйича «Фарход» ассоциацияси.

1993 йили 17 апрельда аъзолар Умумий Йиғилиши қарорига биноан банк «Турон» Очиқ Акциядорлик Тижорат Консолидация Банкига айлантирилди.

2002 йилнинг 29 июнидан бошлаб ЎзР Марказий Банки лицензиясига мувофиқ банк ўз фаолиятини Акциядорлик Тижорат Туронбанк сифатида давом эттирди.

Туронбанк қишлоқ хўжалиги ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича Реконструкция ва Ривожланиш Европа Банки билан ҳамкорликдаги инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа 10 йилга мўлжалланган бўлиб, 2002 йилда бошланган ва 2012 йилда тугатилиши керак.

2003 йилда банк ўз ташқиқтисодий фаолиятини ривожлантириш, хорижий банклар билан корреспондент муносабатларни ўрнатиш ҳамда йирик халқаро молия институтлари билан алоқалар ўрнатиш ва бу алоқаларни ривожлантириш билан шуғулланади. Бунинг натижасида Туронбанк Ўзбекистонда биринчи бўлиб «Быстрая почта» тезкор пул ўтказиш муассаси вакили ҳамда «Western Union» халқаро пул ўтказиш муассаси вакилига айланди.

Туронбанк ташқиқтисодий фаолиятини халқаро молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида ҳам ривожлантирди. Бунинг натижасида 2004 йилда банк SWIFT SCRL халқаро ташкилотининг аъзоси бўлди. Бу билан боғлиқ равишда банкнинг мижозлар базаси кўпайиб бормоқда ва диверсификация қилинмоқда, халқаро операциялар ва пул ўтказиш айланмалари (оборотлари) ҳажми кўпайиб бормоқда.

Универсал банк сифатида Туронбанк 2005 йилда акцияларнинг қўшимча эмиссиясини ўтказди ва давлат муассасалари ҳамда йирик тижорат тузилмаларни янги акциядорлар сифатида жалб қилди.

2007 йилдан бошлаб банк молия бозорда ЎзР Марказий Банки лицензияси ва Акциядорлар Умумий Йиғилиши қарори асосида Очиқ Акциядорлик Тижорат Туронбанк сифатида фаолият кўрсатмоқда. Мазкур йилда Туронбанк «Рейтерс» дилинг тизими аъзоси, VISA International халқаро тўловлар тизимининг ассоциациялашган аъзоси бўлди, Credit Suisse банк (Швейцария) билан нақд пуллик хорижий валюта етказиб бериш бўйича битим тузди. 2007 йилдан бошлаб банк пул ўтказишнинг Contact деб номланган янги тизимини жорий этмоқда, бу билан Туронбанк Ўзбекистон бўйича пул ўтказишлар ҳажмидаги ўз ҳиссасини кўпайтирмоқда.

2008 банк фаолияти учун айниқса бахайр бўлди. Moody’s халқаро рейтинг агентлиги ОАКБ Туронбанкига E+ молиявий барқарорлик рейтингини берди, бу рейтинг эса қарзни тўлашга қодирлик В3 баҳосига тенгдир. Бу рейтинг банкнинг йирик клиентлар (улар ичида ҳам давлат корхоналари ва ҳукумат муассасалари, ҳам хусусий компаниялар) билан мустаҳкам ишчи алоқалар, ривожланган филиаллари, даромад ва операцион самарадорлиги кўрсатикичларининг яхшиланиб бориши, шунингдек активлар сифатининг талаб даражасида эканлигини ҳисобга олади. Барча рейтинглар банкнинг барқарорлигидан далолат беради. Банк «Money Gram» пул ўтказиш тизимини жорий этди ва Ўзбекистонда биринчилар қаторида пул ўтказишлар бозорига «Золотая Корона» тизимини киритди, JP Morgan Chase банки (АҚШ) ҳамда Молия ва кредит банк (Украина) билан корреспондентлик муносабатларни ўрнатди.

2008 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ёшлар йили деб эълон қилинди. Бу ҳодиса банк кредит сиёсатида ўз муносиб аксини топди. 286 ёш оила ипотека, истеъмол ва микро кредитлар олдилар, шунингдек ёш оилалар ўз бизнесини ривожлантириши учун кредитларга эга бўлдилар.

Туронбанк мижозлари тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва унга ёрдам бериш мақсадида янги банк технологияларни ривожлантиради ва жорий этади. Банк хизматларини кўрсатиш жараёнига ўзгаришлар киритилди, масалан, 2008 йилда Internet-Banking ва Sms-Banking ҳисоб рақамлари бўйича масофадан хизмат кўрсатишнинг янги янада модификациялашган тизимлари жорий этилди.

2009 йилда банкнинг Устав капитали 2,2 млрд. сўмга ортди ва 2010 йилнинг 1 январига 13,0 млрд. сўмни ташкил этди. 2009 йилда «Промсвязьбанк» ОАЖ (Россия Федерацияси) билан корреспондентлик муносабатлар ўрнатилди ва, АҚШ валютаси, евро ва Россия рублида корреспондентлик ҳисоб рақамлари очилди. Credit Suisse (Швейцария), Commerzbank AG (Германия) и HSBC Bank London Branch банкларига нақд пуллик хорижий валютани етказиб бериш тизими ташкил этилди.

2009 йил давомида Electron, Classic, Gold и Business каби тўрт хил валютали корпоратив Visa карта асосида эмиссия лойиҳаси муваффаққиятли амалга оширилди. Хусусан 2009 йилнинг май ойида, аҳоли томонидан Туронбанкнинг илк ишчи картасидан фойдаланиш имконияти яратилди.

2010 йилда Туронбанк 5,6 млрд. сўмга тенг ўз акцияларининг қўшимча эмиссияси ҳақида эълон қилди, Туронбанкнинг устав капитали икки баробар ўсди, бу эса потенциал акциядорларнинг банк фаолиятидан манфаатдорлиги тўғрисида далолат беради. Бундан ташқари Туронбанк 2010 йилдан бошлаб, аҳолига «Unistream» ва «Migom» тизимлари бўйича пул ўтказиш хизматларини амалга оширмоқда.

2010 йилнинг ноябрь ойида ОАТ Туронбанкнинг молия бозорида фаолият кўрсатаётганига 20 йил тўлади. 2011 йилнинг бошида Туронбанк устав капитали 23,8 млрд. сўмни ташкил этди, уни акциядорлар ва партнёрлари қўллаб-қувватламоқда, банк диверсификацияланган мижозлар базаси ва ЎзР Вазирликлари ва йирик қўшма корхоналар каби қатор йирик корпоратив мижозларга эга.

Туронбанк дунё бўйича 75 банк билан корреспондентлик муносабатлар ўрнатди, шунингдек улардан 14-таси билан корреспондентлик ҳисоб-китобларни амалга оширмоқда. 175 минг киши, шу жумладан омонатчилар учун ишончли банк ҳисобланади. Ўз фаолиятини амалга ошириш даврида, аҳолига банк хизматларини кўрсатиш мақсадида Туронбанк 19-та филиал, 150-тадан зиёд қўшимча бўлинмалар очди ҳамда 17 минг турли компаниялар учун ишончли шерик бўлиб келмоқда.

Туронбанк қуйида келтирилган ассоциация, жамғарма ва халқаро ташкилотлар аъзосидир:

  • Аҳоли омонатларини кафолатлаш жамғармаси;
  • Республика банклараро Валютали биржаси;
  • «Тошкент» республика жамғармавий биржаси;
  • Ўзбекистон Республикасининг Банклар Ассоциацияси;
  • ЎзР савдо-саноат палатаси;
  • SWIFT халқаро электрон тўловлар тизими;
  • VISA International халқаро тўловлар тизими;
  • «REUTERS» информацион-дилинг тизими.