“Туронбанк” АТБ кредитлари иқтисодиётни юксалтириш йўлида

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3620-сонли Қарорига асосан “Туронбанк” АТБ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси бўйича банк тизимида хизматлар кўрсатишнинг бозор механизмлари жорий этилмоқда. Уларнинг турлари кенгайиб, тадбиркорлар ва аҳоли учун молиявий шарт-шароитлар яратилмоқда.

“Туронбанк” АТБнинг 2018 йил давомидаги кредитлашга оид фаолияти кредитланаётган тадбирнинг ўзини оқлаш муддатидан келиб чиққан ҳолда, қонунчилик билан таъқиқланмаган барча турдаги объектларни кредитлашга қаратилди. Жумладан 2018 йил давомида банкнинг хўжалик юритувчи субъектларига, якка тартибдаги тадбиркорларига ҳамда жисмоний шахсларга жами 1.964,6 млн сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

2018 йил якунига банк кредит қуйилмалари 2 261,3 млрд.сўмни ташкил қилиб, ушбу кўрсатгич 2018 йил бошига нисбатан 1 354,8 млрд.сўмга, яъни 149 фоизга ошди.

Банк томонидан 2018 йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадларига 1 209,3 млрд. сўм, микрокредитлар 127,4 млрд. сўм, аёллар тадбиркорлигини молиявий қўллаб қувватлашга 119,1 млрд. сўм, оилавий тадбиркорлик ва хунармандчиликни ривожлантиришга 112,1 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 504,3 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Шунингдек, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва уларни иш билан бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида аҳолига жами 30,9 млрд. сўм миқдорида микрокредитлар ажратилди.

Энг асосийси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3620-сонли қарори ижросини таъминлаш, аҳолига кўрсатиладиган хизмат турларини кенгайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонунига асосан аҳолининг шахсий эҳтиёжларини қондиришни молиялаштириш мақсадида йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб “Микроқарз” жумладан уни MyTuron мобил иловаси орқали онлайн тарзда ажратиш амалиётга жорий қилинди. Бунда жисмоний шахсларга микроқарзни онлайн тарзда, автоматлаштирилган скоринг таҳлилни қўллаган ҳолда ажратиш йўлга қўйилиб, 2018 йил давомида жами 3,4 млрд.сўм миқдорида, шундан 68,0 млн. сўм мобил илова орқали онлайн тарзда микроқарз ажратилди.

Шу билан бирга кредит буюртмаларини шаффофлик асосида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш учун шароитларни яратиш мақсадида филиал мижозларига кредит ажратиш ёки уни рад этиш тўғрисида мижознинг мобил рақамига СМС хабар юбориш тизими йўлга қўйилди.

                                              Туронбанк-Барқарорлик белгиси!

Back to the list