Tўлов карталари

Туронбанк сотиб олинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилишнинг қулай воситасини тақдим этади, бу — Туронбанкнинг мамлакатимиз ҳудудида фойдаланиш учун миллий валютали тўлов карталари ва хорижга саёҳат қилиш учун чет эл валютали Visa карталаридир.

Кундалик ҳаётда нақд пулсиз амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар ва пластик карталардан фойдаланиш харид қилинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун нақд пуллик тўловларни амалга ошириш ўрнини эгаллаб бормоқда. Ҳисоб-китобнинг бу тури қатор афзалликларга эга, чунки тўлов картаси, бу:

  • Замонавий ва обрўли бўлиш белгиси — тўлов картаси ҳозирги замон кишисининг зарурий атрибути ва банкдаги ҳисоб рақами билан доимий алоқа сидир.
  • Пул маблағларингизнинг хавфсизлиги — пул маблағларингизнинг йўқолиши ва ўғирланишидан кафолатланганлиги.
  • Муаммоларсиз саёҳат қилиш — ёнингиздаги тўлов карта билан Сиз Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ёки дунёнинг исталган банкоматида нақд пул олишингиз ёки харид қилган товарлар ва сизга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни осонлигча амалга оширишингиз мумкин.