Тўлов карталар

Кундалик ҳаётимизда нақд пулсиз амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар ва пластик карталардан фойдаланиш нақд пуллик тўловлар ва кўрсатилга хизматлар учун нақд пул тўлаш ўрнини эгаллаб бормоқда.

Туронбанкнинг сўм пластик карталарига эга бўлиш Сизга қуйидаги афзалликларни яратади:

  • Ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва пул маблағларини сақлашнинг хавфсизлиги;
  • Карта ҳисоб рақамидаги пул қолдиғига ўтказиладиган фоиздан олинадиган қўшимча даромад;
  • Нақд пул маблағингизнинг йўқолмаслиги ёки ўғирланмаслиги кафолати;
  • Ҳисоб-китобларнинг аниқлиги.

Банк чиқарадиган сўмли карталарнинг турлари:

  • Меҳнат ҳақи пластик картаси (Индивидуал (алоҳида кишининг) тўлов картаси) — ташкилот ва унинг ҳар бир ходими ўртасида тузилган шартнома асосида, ташкилот ходимлари томонидан очилади. Бу карта эгаси меҳнат қилаётган корхонасидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (нафақа, стипендия ва ҳ.к.) олиши, савдо пунктларида харид қилган моллари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириши, банк ғазналари POS терминалларидан нақд пул маблағларини олиши мумкин;
  • Корпоратив карта — юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган хусусий тадбиркорлар учун очилади, ва уларга савдо-сервис корхоналарида корхона учун зарур бўлган товарлар харид қилиш ҳамда кўрсатилган хизматлар учун нақд пулсиз тўловларни амалага оширишлари имкониятини беради.

Туронбанкнинг тўлов картали ёрдамида Сиз қуйида келтирилган тўловлар ва операцияларни амалга оширишингиз мумкин:

  • Карта ҳисоб рақамига меҳнат ҳақингиз ва унга тенглаштирилган тўловларни ўтказиш;
  • Савдо терминаллари ўрнатилган савдо пунктларида харид қилинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;
  • Банк ғазналарида нақд пул маблағини олиш (фақат индивидуал ва меҳнат ҳақи карталар бўйича);
  • Пул маблағини карта ҳисоб рақамидан юридик ва жисмоний шахслар ҳисоб рақамларига ўтказиш, масалан, институтда таълим олиш учун ёки кредит бўйича қарзларни узиш учун;
  • Карта ҳисоб рақамига нақд пул маблағини ўтказиш;
  • Банк ғазналари ва Туронбанк инфокиоска тўлов тизими орқали коммунал ҳизматлар учун тўловларни амалга ошириш:
    — Газ (сув, элект қувват) учун;
    — мобил алоқа ва Интернет хизматлари учун;
    — стационар телефон учун.