Visa карталари

Visa карталари — бутун дунё бўйича товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга оширишнинг энг қулай ва ишончли воситасидир. Туронбанк турли мавқега эга бўлган мижозлар эҳтиёжларини қондириш учун тўрт хил турдаги дебетли Visa карталарни тақдим этади.

Дебетли Visa карталар Ўзбекистонда энг оммабоп, ишончли ва кенг тарқалган карталар ҳисобланади. Visa карта ўз эгаларига товарлар харид қилиш, хизматлар учун тўловларни амалга ошириш ва Интернетда товар сотиб олишни осон, тез ва хавфсиз равишда амалга оширишга ёрдам беради. Карта эгалари у орқали бажарилган операцияларнинг амалга оширилишини кузатиш, шунингдек ўз харажатларини назорат қилиш имкониятига эгадирлар.

Сизга ўзингизга кулай Visa Electron ва Classic дебет карталарини, имтиёзли Visa Gold шунингдек, юридик шахслар учун Visa Business карталарини танлашингиз ҳамда Туронбанкнинг барча бўлимларида қисқа муддатларда очишингиз мумкин. Бунинг учун шахсингизни таъсдиқловчи хужжат- паспорт ва бошланғич бадалга эга бўлишингиз лозим.

Visa карта эгалари уз карточкаларидан дунёнинг 170 та давлатида, 1 миллиондан ортиқ бонкомат хамда 24 миллиондан ортиқ савдо нуқталарида фойдаланишлари мумкин.

Бугунги кунда пластик карта бизнеси карточка эгалари учун янада янги хизмат турларини таклиф этган ҳолда жадал ривожланмокда. Жумладан SMS-banking (ёки оддий қилиб айтганда СМС-хабар) хизмати. Бу хизмат хоҳлаган вактда тегишли СМС хабар жўнатиб картадаги қолдиқ суммаси хакида маълумот олиш имкониятини беради. Шунингдек, карта орқали амалиёт бажарилганда пластик карточка эгасининг уяли алоқа телефонига шу ҳақда СМС хабар келади, унда сумма, сана вақти, шунингдек амалиёт амалга оширилган жой ва савдо шаҳобчаси қайд этилган бўлади.

Бу хизматнинг яна бир афзаллиги шундаки, агар амалиёт жараёнида картадан керакли суммадан ортиқча пул чиқим қилинса ёки такрорий транзакция амалга оширилса пластик карточка эгаси бу ҳақда СМС хабар орқали маълумот олади.

Мазкур хизматга уланиш учун Сиз банкнинг хизмат кўрсатувчи бўлинмасига мурожаат қилишингиз, ўз VISA пластик картангиз тўлиқ рақамини ва код билан биргаликда телефон рақамингизни кўрсатган ҳолда ариза тўлдиришингиз лозим. Мижознинг аризасида кўрсатилган пластик карта коди бўйича маълумот факатгина мижознинг аризасида кўрсатилган телефон ракамга такдим этилади.

Кўрсатилган хизмат бўйича банк комиссияси тасдиқланган банк тарифи асосида : уланиш учун - 5 АҚШ доллари (бир марталик)

Картани қайтариб бериш ёки хизматдан воз кечиш холатлари юз берганда банк комиссиси қайтариб берилмайди. Хизматни ўчириш учун сиз хизмат кўрсатувчи банк филиалига “SMS banking хизматини ўчириш” тўғрисида банкка мурожаат қилишингиз мумкин