Автокредитлар

Жисмоний шахсларга бирламчиҳамда иккиламчи бозордан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун истеъмол кредитлари ажратилади.

Автокредит олиш учун кредит суммасининг камида 25% миқдорида ўз маблағни «Туронбанк» АТБнинг “Авто омоноат” жамғарма депозит ҳисобварағига бошланғич бадал сифатида топшириш лозим.

Автокредит бирламчи бозордан шартнома суммаси миқдоридан ошмаган миқдорда 3 йил муддатгача, муддатини узайтириш ҳуқуқисиз ажратилади.

Кредит фоизи (бирламчи бозордан):

Бошланғич бадал миқдори

Йиллик фоиз ставкаси

1

25%дан – 35%гача

30%

2

35%дан – 50%гача

28%

3

50% ва ундан юқори

26%

Шунингдек,  автокредит 1 йил муддатга (узайтириш ҳуқуқисиз) 35% бошланнғич бадал шакллантирилган ҳолда  йиллик  25% ставкада ажратилади.

Автокредит иккиламчи бозордан энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 (минг) баробари миқдоридан ошмаган миқдорда 3 йил муддатгача, муддатини узайтириш ҳуқуқисиз ажратилади.

Кредит фоизи (иккиламчи бозордан):

Бошланғич бадал миқдори

Йиллик фоиз ставкаси

1

25%дан – 35%гача

30%

2

35%дан – 50%гача

28%

3

50% ва ундан юқори

26%

Шунингдек,  автокредит 1 йил муддатга (узайтириш ҳуқуқисиз) 35% бошланнғич бадал шакллантирилган ҳолда  йиллик  25% ставкада ажратилади.

Мижоз ўз фуқаролик паспортини шахсан кўрсатган ҳолда паспорт нусхаси билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- қарз олувчининг охирги 12 ойлик даромадлари тўғрисида (ёки пенсия тўғрисида) маълумотнома;

- агар қарздор тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса якка тартибдаги тадбиркор гувохномаси ёки даромад манбасини тасдиқловчи қонунчиликда кўрсатилган бошқа хужжат нусхаси;

- қарз олувчи ва автотранспортни ишлаб чиқарувчи ташкилот ёки унинг жойлардаги расмий дилери ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси;

- таъминотга оид ҳужжатлар. Агар кредит таъминоти сифатида бошқа кўчар ёки кўчмас мулк гарови тақдим этладиган бўлса, гаровга тақдим этилиши кўзда тутилган мулкни махсус лицензияга эга бўлган мустақил баҳоловчи томонидан баҳоланган ҳисоботи ва бошқалар.