Ёш оила кредитлари

Ўзбекистон Республикаси Президентинин 2007 йил 18 майдаги №3878-сонли «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чоралари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 18 июлда 1697-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банклари томонидан ёш оилаларгаимтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисида”Низомга асосан“Туронбанк” АТБтомонидан ёш оилаларга ипотека ва истеъмол кредитлари ҳамда микрокредитлар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкаси билан ажратилади.

Бунда ёш оила - эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила, фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл).   

Ёш оилаларга:
  • ипотека кредитлари - 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатгача;

  • истеъмол кредитлари – 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатгача;

  • микрокредитлар – кредит мақсадидан келиб чиқиб, айланма маблағларни шакллантиришга 18 ойгача муддатгава асосий фондларни шакллантиришга 3 йилгача муддатчага ажратилади.

Ёш оила ипотека кредитини олиш учун тақдим этиладиган хужжатлар:

  • Ариза (сотиб олинаётган уй ҳақидаги маълумотлар, сотиб олинаётган нарх ва шу уйни сотиб олиш учун керак бўлган кредит миқдори кўрсатилади. Сўралаётган кредит миқдори сотиб олинаётган уй қийматининг 75% дан ортик бўлмаслиги лозим);

  • қарз олувчи ва турмуш ўртоғининг паспорт нусхалари (асли кўрсатилади);

  • никох кайд этиш гувохномаси асл нусхаси (банк ходими нусха кўчириб олади);

  • биринчи никох кайд этилганлиги тўғрисида ФХДЁ туман бўлими томонидан берилган маълумотнома (асли олинади);

  • фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган ҳолда фарзанд тарбиялаётган бева эркак (бева аёл) бўлса, тасдиқловчи ҳужжат;

  • даромадлари тўғрисида маълумотнома: (оилавий даромад) ариза берувчининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўгрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) берилган маълумотномалар ёки ариза берувчининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўгрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солик органи томонидан тасдикланган нусхалари;

  • СТИР(ИНН) тўғрисида солиқ органи маълумотномаси нусхаси;

  • ариза берувчининг оиласи таркиби тўгрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома;

  • сотиб олинаётган уй-жойнинг киймати буйича махсус лицензияга эга булган мустакил бахоловчининг бахолаш хисоботи;

  • сотиб олиниши кузда тутилаётган уйнинг кадастр хужжатлари ва эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи Гувохнома(нусха олинади);

  • сотиб олинаётган уйни сотиш ва сотиб олиш тўғрисидаги дастлабки шартнома (договор намерения);

  • сотиб олиниши кузда тутилаётган уй қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган микдорда жамғарма омонати (ўз маблағи) банкка кўйилганлиги тўғрисида маълумотнома.