Микроқарз

Online микроқарз нақд пулсиз шаклда банк картасига ўтказиш йўли билан “MyTuron” иловаси орқали миллий валюта - "сўм"да- 3(уч) ойгача бўлган муддатга ажратилади.

Online микроқарз дастурлашган скоринг таҳлили асосида, қарз олувчининг банк пластик картасига кирим бўлган ўртача бир ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, бироқ, ЭКОИҲнинг 10 баробаридан ошмаган миқдорда ажратилади.

Online микроқарз йиллик фоиз ставкаси: 36%

Микроқарз – банк томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчиларга энг кам ойлик иш ҳақининг (ЭКОИҲ) 100 (Юз) баробари бироқ, қарз олувчини ўртача ойлик иш ҳақи (даромади) нинг уч баробари миқдоридан ошмайдиган суммада 12 ойгача бўлган муддатга қайтаришлилик, тўловлилик ва муддатлилик шартлари асосида бериладиган пул маблағидир.

Микроқарз жисмоний шахсларга нақд пулсиз шаклда банк картасига ўтказиш йўли билан ёки нақд пул кўринишида миллий валюта - "сўм"да ажратилади

Микроқарз йиллик фоиз ставкаси:

-          мижоз томонидан таъминот билан таъминланмаган яъни, кредитни қайтарилмаслик хатари мижоздан ундирилмаслик шарти асосида банк харажати ҳисобидан (Бош банк ва суғурта компаниялари ўртасида тузилган Бош келишув доирасида) суғурталанган ҳолда ажратилганда йиллик фоиз ставкаси 36% (ўттиз олти фоиз);

-          мижоз томонидан таъминот билан таъминланган ҳолда ажратилганда йиллик фоиз ставкаси 30% (йигирма олти фоиз).

Микроқарз олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

а) ариза (қарз олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжати) серияси ва рақами ҳамда яшаш жойи, микроқарз муддати, фоизи, кўрсатилган ҳолда);

б) микроқарз олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳнома) нусхаси (асли кўрсатилади);

в) қарз олувчининг охирги 12 ойлик (янгидан ишга кирганлар камида 3 ойлик) даромадларини тасдиқловчи маълумотнома. Маълумотномада ташкилот СТИР рақами, қарз олувчининг СТИР рақами ҳамда қарз олувчининг шахсий пенсия жамғарма дафтарчаси рақами кўрсатилиши ёки алоҳида маълумотномалар тақдим этилиши лозим.

г) таъминот мижоз томонидан тақдим этилганда таъминотга доирҳужжатлар;

Микроқарз таъминоти

Микроқарз мижоз томонидан таъминот билан таъминланган ҳолда ёки банк томонидан кредит қайтарилмаслиги суғурталанган (суғурта харажатлари мижоздан ундирилмаслик шарти билан) ҳолда ажратилиши мумкин.

Қарз олувчи томонидан микроқарз қайтарилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги таъминот турларидан бири тақдим этилади:

·           кўчмас мулк гарови (турар уй-жойлардан ташқари) ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга;

·           банкнинг амалдаги кредит сиёсати талабларига жавоб берадиган транспорт воситалари гарови (барча қалтисликлардан суғурталанган ҳолда);

·           тилла буюмлар ёки қимматли қоғозлар гарови (Қарз олувчининг турмуш ўртоғининг гаровга қўйиш учун ёзма розилиги олиниши лозим);

·      юридик ва жисмоний шахслар кафиллиги;

·      кредит қайтмаслиги хатарини суғурталаш бўйича полис.

·      депозит (омонат)даги пул маблағлари гарови (турмуш ўртоғининг гаровга қўйиш учун розилиги расмийлаштирилиши шарт).

·           бошқа ликвидли мулклар гарови.