Ипотека кредити

Ипотека кредити бу – қонун хужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ва намунавий лойиха асосида, қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилган холда якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун, якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун жисмоний шахсларга ажратиладиган кредитлар мажмуаси ҳисобланади.

Кредит суммаси:

  • якка тартибдаги уй-жойни қуриш ёки сотиб олиш учун амалдаги энг кам ойлик иш ҳақининг 3000 баробаригача;

  • якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш ва кўп квартирали уйдан квартира сотиб олиш учун энг кам ойлик иш ҳақинин 2500 баробаригача;

Кредитмуддати: 10 йилгача

Ипотека кредити бўйича фоизставкалари квартира қийматининг жисмоний шахс томонидан киритиладиган бошланғич бадали миқдорига қараб белгиланади.

Ипотека кредитини олиш учун зарур хужжатлар:

    ·        Ариза

    ·        қарз олувчи (мавжуд бўлганда биргаликда қарз олувчилар)нинг паспорт нусхаси (кредит инспектори томонидан паспортнинг аслидан нусха олинади);

    ·        қарз олувчининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома (барча оила аъзолари кўрсатилган ҳолда);

    ·        қарз олувчи (мавжуд бўлганда биргаликда қарз олувчилар)нинг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) берилган маълумотномалар ёки охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари. Бунда, охирги 12 ой давомида доимий даромад мавжуд бўлмаган ҳолларда, охирги ойларда олинган даромаддан ўртача даромад ҳисобланиши мумкин;

    ·        ипотека кредит мақсадига мос равишда кредит эвазига сотиб олинаётган уй-жойга ёки квартирага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибда уй-жой қуриш учун қарз олувчининг ер участкасига (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод эгалик қилиш, мулк эгаси) бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ёки реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

    ·        якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда реконструкция қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган ва қарз олувчи томонидан тасдиқланган лойиҳанинг нусхаси;

    ·        агар қарз олувчи ёш оила аъзоси ҳисобланса, ваколатли давлат органининг (ФХДЁ) тасдиқловчи маълумотномаси;

    ·        қарз олувчи ҳамда сотувчи томонидан имзоланган якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартнома;

    ·        “Туронбанк” АТБда қарз олувчининг номига очилган омонат ҳисобрақамида кредит суммасининг 25%дан кам бўлмаган пул маблағлари жойлаштирилганлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси ва/ ёки қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва /ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қийматининг баҳоси бўйича дастлабки ҳисоб-китоби.

    ·        Мустақил баҳоловчи томонидан мулкнинг бозор қийматини аниқлаш бўйича ҳисоботи;

    ·        агар ипотека кредити ёш оилалар учун "Ёшлар" кўп квартирали уйидаги квартирани сотиб олишни молиялаштириш учун ажратилаётган бўлса, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг ёш оилалар учун "Ёшлар" кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга ипотека кредити бериш бўйича шартномалар тузиш учун тавсияномаси;

    ·        Тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш учун зарур ҳолларда талаб этилиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар.