Овердрафт

Овердрафт кредити – мижозга товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловларни амалга оширишда банк пластик карточкаси ҳисобварағидаги қолдиқ маблағидан ортиқ миқдордаги маблағни ишлатиш ҳуқуқини берувчи, шартномада белгиланган шартлар асосида мижознинг банк пластик карточкаси орқали ажратиладиган қисқа муддатли шаклидир.

Овердрафт кредити Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган, доимий тусдаги даромадларини (иш ҳақи, пенсия ёки унга тенглаштирилган бошқа даромадлари) доимий равишда “Туронбанк” АТБнинг овердрафт сўралаётган филиалида очилган банк пластик карточкаси орқали олувчи фуқароларга ўртача ойлик даромадининг 3 баробаригача миқдорда 12 ойгача бўлган муддатга миллий валюта - "сўм"да ажратилади.

Овердрафт кредити “Туронбанк” АТБ ва мижоз ўртасида тузилган овердрафт кредити шартномасига асоcан, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида берилади.

Овердрафт кредити масофадан ажратилиши мумкин. Бунда мижоз банкда аввал идентификациядан ўтган бўлиши, банк томонидан йўлланган офертани акцептлаши (тасдиқлаши) лозим. Акцептлаш орқали жавоб қайтарилгандан сўнг овердрафт шартномаси тузилган ҳисобланади.

Овердрафт лимит доирасида, қайта тикланадиган (револьвер) шаклда, шартномага илова қилинадиган жадвалга мувофиқ 12 ойда тенг улушларда босқичма-босқич қайтариш (камайиб бориш) шарти билан берилади.

Овердрафт йиллик фоиз ставкаси:

-          мижоз томонидан таъминот билан таъминланмаган яъни, кредитни қайтарилмаслик хатари мижоздан ундирилмаслик шарти асосида банк харажати ҳисобидан (Бош банк ва суғурта компаниялари ўртасида тузилган Бош келишув доирасида) суғурталанган ҳолда ажратилганда йиллик фоиз ставкаси 36% (ўттиз олти фоиз);

-          мижоз томонидан таъминот билан таъминланган ҳолда ажратилганда йиллик фоиз ставкаси 30% (йигирма олти фоиз).

Овердрфат кредити учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

- Ариза;

- Паспорт нусхаси;

- Қарз олувчининг иш жойидан берилган маълумотнома. Маълумотномада қарз олувчининг мазкур ташкилотда қачонда буён ишлаб келаётганлиги кўрсатилган бўлиши, ташкилот раҳбари ва бош бухгалтерининг имзоси ҳамда муҳри қўйилган бўлиши лозим;

- таъминот мижоз томонидан тақдим этилганда таъминотга доир ҳужжатлар.