Халқаро пул ўтказмалари

Ўзбекистонда биринчи бўлиб фаолият бошлаган пул ўтказмаларидан бири «Western Union» тизими бўлиб бу тизим дунёда энг тарқалган пул ўтказиш тизми хисобланади. «Western Union» тизими орқали жўнатилган маблағларни фойдаланувчилар дунёнинг барча давлатларидан бир неча дақиқаларда олишлари мумкин.


«Money Gram» тизими бўйича пул ўтказишдан дунёнинг барча мамлакатларида фойдаланилмоқда. Мазкур пул ўтказиш тизими халқаро мавқега эга. «Money Gram» тизими жуда қисқа вақт ичида ҳамда жуда қулай тариф бўйича жаҳоннинг исталган мамлакатига пул ўтказиб беришни тақдим этади.


CONTACT тизими бутун дунё миқёсида пул ўтказмалари хизматини амалга оширади - Асосан Россия, МДҲ ва Болтиқ бўйи давлатлари ва бошқа чет эл мамлакатларида кенг тарқалган. «CONTACT» пул ўтказмалари жаҳоннинг 60 та йирик мамлакатларида мавжуд ва бу рўйхатдаги мамлакатлар сони кўпайиб бормоқда.


“Золотая Корона” қулай тарифларда ва тезкор пул ўтказиш тизими хисобланади, Россия ва МДҲ мамлакатлари ҳудудида 30 000 дан ортиқ бўлинмаларига эга. Хозирги кунда “Золотая Корона” МДҲ мамлакатлари ҳудудида 350 банклар билан хамкорлик килади. 


«Юнистрим» - бу жисмоний шахслар учун шошилинч пул ўтказиш халқаро тизими. «Юнистрим» тизими қамрови — дунёнинг 5 китъасининг 100 та мамлакатида 330 000 дан ортиқ хизмат кўрсатиш бўлинмалари ва 600 дан ортиқ хамкорлар.


Банкда оддий пул ўтказмаларидан бири S.W.I.F.T. тизими фаолият юритиб бу тизим орқали дунёнинг 208 дан ортиқ давлатлари йирик банклари иш олиб боради. Банкимизнинг Республика бўйлаб минтақавий бўлинмалари кўплиги ва йирик хорижий банкларда вакиллик хисобварақлари мавжудлиги мижозларга сифатли хизмат кўрсатишда кенг имконият яратади.

Хозирги кунда банк томонидан мижозларнинг халқаро пул ўтказмалари (жўнатиш/қабул қилиш) маблагларни хорижий ёки миллий валютада амалга ошириш  мумкин. Шунингдек, пул ўтказма амалга оширилганда маблағнинг маълум қисмини хорижий валютада қолган қисмини миллий валютада олиш имконияти мавжуд.