“Turon mobile” - Жисмоний шахсларнинг ҳисоб варақларини бошқариш

Туронбанк Сизга банк ёки банкнинг бўлинмаларига ташриф буюрмаган ҳолда хисобврақдаги маблағларни бошқариш “Turon mobile”хизматини таклиф этади. Бу хизмат тури орқали 80 дан ортиқ (уяли алоқа хизматлари, коммунал хизматлар, интернет провайдер ва рақамли телевидения ва хоказо ) хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин. “Turon mobile” хизматидан кечаю кундуз дам олиш кунларисиз узлуксиз фойдаланиш мумкин.

Ушбу тизим жуда кулай ва хавфсиздир, у бирон бир ташқи факторларга эмас, фақат фойдаланувчининг ўзига боғлик бўлиб Тизимга улангач тўловчиларнинг ўз вақтида ҳамда зудлик билан тўловларни тўлаш имконини беради.

“Turon mobile”га боғланиш учун Сиз банкка ташриф буюриб шахсингизни тасдиқловчи хужжат билан омонат ҳисоб рақами очишингиз керак. Шундан сўнг Сизга “Turon mobile”тизимида ишлаш учун логин ва порол берилади.

Тизимга кириш учун Турон банкнинг корпоратив сайтига кирасиз шундан сўнг “Жисмоний шахслар учун Интернет-банкинг. “Turon mobile”ёрлиғини танлайсиз ҳамда сизга берилган логин ва поролни киритасиз, “СМС Сўров” тугмасини босганингиздан сўнг банкнинг махсус дастури бир неча дақиқа ичида сизнинг мобиль телефонингизга “СМС код” рақамини юборади.

Мобиль телефонингизга 9 та рақамдан иборат “Авторизация кодини” қабул қилиб олганингиздан сўнг тизимга киришингиз мумкин. Тизимга киргач “Созламалар” бўлимидан ўз хавфсизлигингизни таъминлаш мақсадида, сизга берилган паролни ўзгартириб олишингиз мумкин.

Тўловларни амалга ошириш учун “Тўловлар” бўлимига ўтиб, керакли бўлган хизмат турини танланг, тўлов қабул қилувчининг реквизитларини теринг (Телефон рақам, коммунал тўловлар бўйича лицевой счет ва бошқалар) тўлов суммасини киритинг ҳамда “Давом этинг” тугмасини босинг.

Сиз ўзингизга очилган омонат ҳисоб рақамингизни исталган вақтда нақд пул ёки пластик карта ёрдамида тўлдиришингиз мумкин.

“Turon mobile”икки босқичли ҳимоя тизимига эга бўлиб, хар гал тизимга кириш учун банк программаси орқали мобил телефонингизга юбориладиган бир марталик смс-коди тўловларингиз хавфсизлигини таъминлаши мумкин.

Ҳар қандай ўзгартириш ёки кўшимчалар киритиш учун рўйхатдан ўтган банкингизга мурожаат қилишингиз мумкин.

Янги хизмат турининг авзаллик жиҳатлари шундаки, Сиз шахсий ҳисоб рақамингиздан тўловларни банкка келмай туриб, қаерда бўлишингиздан қатъий назар,кунинг 24 соати давомида, ҳафтанинг 7 куни мобайнида, дам олиш кунларисиз амалга оширишингиз мумкин.