Visa корпоратив картаcи

Visa карталари — бутун дунё бўйича товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга оширишнинг энг қулай ва ишончли воситасидир. Туронбанк турли мавқега эга бўлган мижозлари эҳтиёжларини қондириш учун тўрт хил турдаги дебет Visa карталарни тақдим этади.

Дебетли Visa карталар Ўзбекистонда энг оммабоп, ишончли ва кенг тарқалган карталар ҳисобланади. Дебет ҳисоб рақамига «боғланган» карта эгаси ҳар ойда чиқадиган банк кўчирмасида кўрсатилган операцияларнинг амалга оширилишини кузатиш, шунингдек ўз харажатларини назорат қилиш имкониятига эга.

VISA Business корпоратив карталари корхона ходимларининг тақдимот ва иш билан боғлиқ ўз харажатлари ҳисоб-китобини қулай тарзда олиб бориш имконини беради. Бу карталардан одатда хорижий давлатларга иш юзасидан хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатлар ҳисоби, офис жиҳозлари, канцелярия моллари, дастурий таъминот учун тўловлар ҳисоби, шунингдек коммунал тўловлар ҳисобини олиб бориш учун фойдаланилади. Бундай тизим катта бўлмаган корхоналар эгалари учун шахсий ва ишга тегишли харажатларни ажратиш, шунингдек нақд пул маблағларини айланишини назорат қилиш имконини беради

Visa карта эгалари бу карталардан дунёнинг 170 мамлакатида жойлашган 24 миллиондан ортик савдо нуқталарида хамда 1 миллиондан ортик банкоматларда фойдаланишлари мумкин.

Шунингдек, VISA карта эгаларига SMS-Banking тизими мавжуд

Бу тизимга уланганингиздан сўнг:

  • Пластик картангизни тўлиқ назорат қиласиз, хар бир амалиёт бўйича сизга SMS-хабар келиб туради;

  • Интернет тизимига уланган вақтда бажарилган амалиётлар бўйича тасдиқнома олиш.

Бу хизматга уланиш учун, сиза хизмат кўрсатувчи Туронбанк бўлимига мурожаат этишингиз ҳамда маълумотнома тақдим этишингиз кифоя.

Хизмат банк тарифига асосан ундирилади.