Хорижий кредит линиялари

I. Халқаро тараққиёт ассоциацияси (МАР) ва Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки (МБРР) иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик тармоғида ривожлантириш” лойиҳаси кредит линияси.

Жалб этилиши кутилаётган кредит линияси суммаси

10 000 000 АҚШ доллари

Молиялаштириш мақсадлари

Чорвачилик тармоғини ривожлантириш бўйича йўналишлар, яъни:

- Чорвачилик комплекслари қуриш ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қувватларини оширишни молиялаштириш;

- Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш учун ускуналар ва қишлоқ хўжалик техникаларини сотиб олиш;

- Наслли чорва молларини етиштириш ва бошқа фаолиятлар;

- Наслчиликни ривожлантириш.

Суб-лойиҳаларга ажратиладиган кредит миқдори

Инвестицион кредитлар учун 2 000 000 АҚШ долларигача;

Айланма маблағларни тўлдириш учун 150 000 АҚШ долларигача.

Молиялаштириш муддатлари

Инвестицион кредитлар учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача;

Айланма маблағларни тўлдириш учун 9 ойлик имтиёзли давр билан 18 ойгача;

Фоиз ставкаси миқдори

Йиллик 6,8 %

Лойиҳада иштирок этаётган вилоятлар

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудлари (Тошкент шаҳридан ташқари)

Алоҳида шартлари

Лойиҳа ташаббускори лойиҳада камида 25 % улушига эга бўлиши зарур

Талаб этиладиган ҳужжатлар

- Мазкур лойиҳа маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни сўраб берилган ариза;

- Бизнес режа;

- Таъсис ҳужжатлари;

- Таъминот сифатида тақдим этиладиган мулк бўйича ҳужжатлар;

- Мол етказиб берувчилар билан тузилган шартнома ва контрактлар;

- тижорат таклифлар (камида 3 та мол етказиб берувчилардан);

- лойиҳанинг атроф муҳитга таъсири юзасидан давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси таркибий бўлинмаларининг хулосаси;

- банк талабига кўра бошқа ҳужжатлар.


II. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистон Республикасида
мева-сабзавотчиликни тармоғини ривожлантириш” қўшимча молиялаштириш лойиҳаси кредит линияси.

Жалб этилиши кутилаётган кредит линияси суммаси

20 000 000 АҚШ доллари

Молиялаштириш мақсадлари

Мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш бўйича йўналишлар, яъни:

- Иссиқхоналар қуриш ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қувватларини оширишни молиялаштириш;

- Мева-сабзавотларни қайта ишлаш учун ускуналар ва қишлоқ хўжалик техникаларини сотиб олиш;

- мева-сабзавотларни сақлаш учун омборлар, музлаткич камераларини қуриш, уларни қадоқлаш, хизмат кўрсатиш;

- Мева-сабзавотларни етиштириш ва бошқа фаолиятлар.

Суб-лойиҳаларга ажратиладиган кредит миқдори

Инвестицион кредитлар учун 2 000 000 АҚШ долларигача (ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини кредитлаш учун 4 000 000 АҚШ долларигача);

Айланма маблағларни тўлдириш учун 200 000 АҚШ долларигача.

Молиялаштириш муддатлари

Инвестицион кредитлар учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача;

Айланма маблағларни тўлдириш учун 9 ойлик имтиёзли давр билан 18 ойгача;

Фоиз ставкаси миқдори

Йиллик 5,99% (ўзгарувчан фоиз ставкаси, яъни ҳар 6 ойда Либор ставкасининг ўзгариши ҳисобига ўзгариб туради)

Лойиҳада иштирок этаётган вилоятлар

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудлари (Тошкент шаҳридан ташқари)

Алоҳида шартлари

Лойиҳа ташаббускори лойиҳада камида 25 % улушига эга бўлиши зарур

Талаб этиладиган ҳужжатлар

- Мазкур лойиҳа маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни сўраб берилган ариза;

- Бизнес режа;

- Таъсис ҳужжатлари;

- Таъминот сифатида тақдим этиладиган мулк бўйича ҳужжатлар;

- Мол етказиб берувчилар билан тузилган шартнома ва контрактлар;

- тижорат таклифлар (камида 3 та мол етказиб берувчилардан);

- лойиҳанинг атроф муҳитга таъсири юзасидан давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси таркибий бўлинмаларининг хулосаси;

- банк талабига кўра бошқа ҳужжатлар.

 

III. «Туронбанк» АТБ Осиё Тараққиёт банки (АБР) иштирокидаги “Мева сабзавотчилик тармоғида қўшилган қийматни яратиш занжирини ривожлантириш” лойиҳаси асосида кредит линиясини тақдим қилади

Жалб этилиши кутилаётган кредит линияси суммаси

40,0млн. АҚШ доллари

Молиялаштириш мақсадлари

Мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш бўйича йўналишлар, яъни:

- Иссиқхоналар қуриш ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

- Мева-сабзавотларни қайта ишлаш учун ускуналар ва қишлоқ хўжалик техникаларини сотиб олиш;

- Мева-сабзавотларни сақлаш учун омборлар, музлаткич камераларини қуриш вамева-сабзавотларни қадоқлаш;

- Мева-сабзавотларни етиштириш ва боғлар ташкил этиш.

Суб-лойиҳаларга ажратиладиган кредит миқдори

5,0 млн. АҚШдолларигача (фақат инвестицион лойиҳалар учун)

Молиялаштириш муддатлари

3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача (қоплаш давридан келиб чиқиб)

Фоиз ставкаси миқдори

Йиллик 6%

Лойиҳада иштирок этаётган вилоятлар

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудлари

Алоҳида шартлари

Лойиҳа ташаббускори лойиҳада камида 25 % улушига эга бўлиши ҳамда яратиладиган янги иш ўринларида аёллар сони камида 20%ни ташкил этиши зарур

Таъминот турлари

·     мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови;

·     тижорат банки ёки суғурта компаниясининг кафолати;

·     учинчи шахс кафиллиги;

·     Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллиги;

·     қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;

·     таъминотнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турлари.


IV. 
«Туронбанк» АТБ Эксимбанк (Хитой) кредит линиясини тақдим қилади

Жалб этилиши кутилаётган кредит линияси суммаси

10,0 млн. АҚШ доллари

Асосий шартлари

Суб-лойиҳа бўйича кредит маблағларининг камида 50% қисми Хитой Халқ Республикасидан ускуналар, технологиялар ва бошқа товарлар сотиб олишга йўналтирилиши лозим

Молиялаштириш муддатлари

2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилгача

Фоиз ставкаси миқдори

Йиллик 10%

Алоҳида шартлари

Лойиҳа ташаббускори лойиҳада камида 25 % улушига эга бўлиши зарур

Таъминот турлари

·     мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови;

·     тижорат банки ёки суғурта компаниясининг кафолати;

·     учинчи шахс кафиллиги;

·     Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллиги;

·     қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;

·     таъминотнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турлари.


V. 
«Туронбанк» АТБ «Азия-Инвест Банк» АЖ (Россия) билан биргаликда Халқаро савдо операциялари бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда мижозларнинг импорт шартномаларини аккредетив тўлов орқали молиялаштириш хизматини кўрсатади

Жалб этилган линия суммаси

4,0 млн. АҚШ доллари

Асосий шартлари

Тузилаётган импорт шартномада аккредитив тўлов воситасидан фойдаланиш лозим

Молиялаштириш муддатлари

мижоз билан келишилган ҳолда 3 ойлик имтиёзли давр билан 1 йилгача

Фоиз ставкаси миқдори

Йиллик 8%

Таъминот турлари

·     мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови;

·     тижорат банки ёки суғурта компаниясининг кафолати;

·     учинчи шахс кафиллиги;

·     қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;

·     таъминотнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турлари