Микрокредитлаш

“Микромолиялаштириш тўғрисида”ги ЎзР қонунига (15.09.2006 йилда тасдиқланган NЎзРҚ-50) мувофиқ, Банк тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадларига энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 (бир минг) баробаригача ҳажмда микрокредитлар бериш бўйича микромолиялаштириш хизматларини кўрсатади.

Кредит мақсади: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш

Кредит муддати: 3 йилгача

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги №ПФ-3878-сонли «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида"ги Фармони ва «Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли кредитлар берилиши тартиби тўғрисида"ги Низом (ЎзР АВ 18.07.2007 йилда №1697-сон билан рўйхатга олинган)габиноан, ёш оилаларда барқарор даромад манбаини шакллантириш, уларнинг меҳнат билан бандлигини кенгайтириш, янги иш жойларини яратиш, ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига фаол жалб этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида ёш оилаларга хусусий ишини ташкил этиш, касаначиликни (уйда қилинадиган ишни) ривожлантириш, улар томонидан ташкил этиладиган микрофирмалар, кичик корхоналар, фермер хўжаликлари, шунингдек, деҳқон хўжаликларининг бошланғич капиталини шакллантириш, хусусий тадбиркорликни кенгайтириш ва ривожлантиришга Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкаси билан микрокредитлар ажратилади.