Масофавий банк хизматларини

Масофавий банк хизматларини

Туронбанк ўз мижозларига Банкдаги ҳисоб-рақамни интернет ва телефон орқали масофавий бошқариш имкониятини тақдим этади. Масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари, Банк офисига бормай туриб, Сизга қулай бўлган вақтда ҳисоб-рақамингиз ҳолати тўғрисида маълумот олиш, шунингдек ҳисоб-рақамингиз бўйича банк операцияларини амалга ошириш имконини яратади.

Масофавий тарзда банк хизматларини амалга ошириш — комплекс ечим бўлиб, электрон хужжатлар ёрдамида банк ҳисоб-рақами билан ишлаш жараёнини тезлаштириш ва енгиллаштириш имконини беради.

Масофавий хизмат кўрсатишнинг автоматлаштирилган тизими махфийликни таъминлайди, корпоратив мижозларнинг электрон ҳисоб-китоблар давомида узатадиган маълумотларини ҳимояланишини таъминлайди.