Масофавий банк хизматларини

Интернет-банкинг

Банк корпоратив мижозлари ҳамда барча турдаги хўжалик юритувчи субъектларга қулайлик яратиш мақсадида Турон банк интерактив банк хизмати Internet-Banking тизимини амалга жорий этган. Internet-Banking тизими мижозга шахсий ҳисоб рақамига аниқ вақт мобайнида узоқдан туриб кириш ва бошқариш имконини яратади.

Мижозларнинг ўз ҳисоб рақамларини узоқдан туриб бошқариш имконияти уларга бир қатор қулайликларни яратади.

  • Ўз ҳисоб рақамлари ҳолатини кузатиш;
  • Ҳисоб рақамга келиб тушган пул маблағлари тўғрисида опреатив маълумот олиш;
  • Банк тўлов тизимига тўғридан тўғри банк тўлов хужжатларини навбатдаги обработка ҳамда тўлов учун жўнатиш;
  • Шахсий хисоб рақамдан кўчирма ҳамда сальдо-айланмаси тўғрисида маълумот олиш;
  • Турли мақомга эга бўлган хужжатлар ва тўлов хужжатларининг архивини кўриш;
  • Қабул қилинган ва чиқариб юборилган маблағларнинг тўлов хужжатларни кўриш ва чоп этиб олиш

Internet-Banking- сервиси, Сизга банк ҳисоб рақамингизни Интернет тармоғи орқали бошқариш имконини яратади. Internet-Banking тизими тўлик ишлаши учун Сизда компьютер ва унга уланган Интернет тармоғи бўлиши кифоя.

Internet-Banking масофадан бошқариш тизимига уланиш учун Сиз банкда ўзингизнинг ҳисоб рақамингизга эга бўлишингиз ҳамда банк хизматини ёқтириш учун махсус ариза формасини тўлдирган ҳолда банкка мурожаат этишингиз лозим. Ариза формасини Турон банк веб сайтидан юклаб олишингиз ёки банк офисларидан олишингиз мумкин.

Мижоз ва банк ўртасидаги ўзаро пул утказмалари аниқ реал вакт режимида амалга оширилади. Сиз тўлов талабномаларининг банк томонидан қайта ишланиши қайси жараёнда эканлигини ҳамда сизнинг ҳисоб рақамингизга келиб тушган маблағ хақидаги барча маълумотларни тўғридан тўғри кузатиб боришингиз мумкин. Мижознинг талабига биноан Масофадан бошқариш тизими - Internet-Banking хизматини ўрнатиш учун банк хизмат хақи олинади. Internet-Banking тизимини қайта ўрнатиш учун банк хизмат хақи олинмайди. Масофадан бошқариш тизими- Internet-Banking хизматини кўрсатиш учун банк хизмат хақи олинмайди