1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 496-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 330, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган операциялар умум қабул қилинган халқаро амалиёт ҳисобга олинган ҳолда Марказий банк томонидан белгиланган бошқа воситаларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда фойдани тақсимлаш учун банклар томонидан Марказий банкнинг розилигини олиш тартибини;
олувчига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда ушбу қисмнинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган миқдорларда банк акциялари олинганда;
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни инспекциядан (текширувдан) ўтказиш тартиби Марказий банк томонидан мустақил равишда белгиланади. Инспекция (текширув) давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан келишувсиз ҳамда улар хабардор қилинмасдан амалга оширилади.
Марказий банк ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг манфаатларини, мазкур шахслар ушбу Қонунга мувофиқ бажарадиган вазифалар муносабати билан қўзғатилган суд ишини ва маъмурий ишни юритишда, шу жумладан уларнинг ваколатлари тугатилган ёки Марказий банкда ишлаши тугаган ҳолларда, ифодалашга доир харажатларни тўлайди.