Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

    Банкнинг экологик ва ижтимоий рискларни бошқариш тизими (ЭИРБТ) банкнинг фаол операциялари ва инвестиция фаолиятида самарали экологик ва ижтимоий (Э&И) рискларни бошқариш тизимини таъминлайдиган чора-тадбирларни ўз ичига олади. Банк нафақат ўз фаолиятида, балки мижозлари фаолиятида ҳам (банк маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларда) таҳлил қилиш, баҳолаш ва қарорлар қабул қилиш орқали экологик ва ижтимоий соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишга ва минималлаштиришга интилади.
    2023 йилда «Туронбанк» АТБнинг Экологик ва ижтимоий хавфларни бошқариш сиёсати ҳамда Экологик ва ижтимоий хавфларни бошқариш тизими тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди ва ҳозирда тасдиқланиш босқичида.

  • ЭИРБТга мувофиқ банкда қуйидаги функциялар мавжуд:
  • Э&И маълумотларни банкнинг кредит айланмасига, шу жумладан мониторинг жараёнига киритилади;
  • Э&И аспектлари бўйича ҳисобот бериш механизми жорий этилади;
  • Ташқи ҳамкорлар билан алоқа қилиш тартиби ва механизми йўлга қўйилади;
  • Зарур маълумотлар эълон қилинади ва жамоатчилик билан маслаҳатлашилади (манфаатдор томонларни хабардор қилинади).
            Бундан ташқари, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг олдини олиш бўйича доимий назорат банкнинг экологик ва ижтимоий рискларни бошқариш тизимига мувофиқ, банк фаолиятида, шу билан бирга, банк томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларда ҳам жорий этилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech