Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банкни ривожлантириш стратегияси

Халол рақобат тамойилларига риоя қилган тарзда молия бозорида барқарор, ишончли, доимий шерик (партнёр) обрў-эътиборни эгаллаш ва мустаҳкамлаш, мижозлар манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда улар учун афзал бўлган шартлар асосида кенг кўламдаги банк хизматларини кўрсатиш, бу билан партнёрлар, инвесторлар ва банкнинг потенциал акциядорларининг банкга бўлган ишончи ва қизиқишини орттириш.

Ички стратегик ривожланиш дастурига мувофиқ, Туронбанк ўз фаолиятининг барқарорлигини таъминлайди ва асосий эътиборини ўз ресурсларининг ривожланаётган истиқболли соҳаларга йўналтириш, иқтисодиёт реал секторини маблағ билан таъминлашда банк иштирокини кенгайтириш, мижозлар базасини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, рақобатли муҳитни ривожлантириш ва банк хизматларини яхшилашга қаратади.

Мақсад

Банк фаолиятини кенггайтириш, такомиллаштириш ва ҳар бир мижоз талабларини қодривучи молиявий қарорлар қабул қилишни йўлга қўйиш, янги банк хизматларини жорий этиш банк ривожланишининг асосий стратегик йўналишини ташкил этади. Банкнинг инвестицияларни жалб этувчи жиҳатларини кучайтиришни таъминлаш ҳамда бошқариш ва технологик жараёнларни замонавийлаштириш йўли билан молия бозорида юқори даражадаги мавқени сақлаб туриш.

Банкнинг устувор вазифалари қуйидагича:

  • Мамлакатимизнинг барча туман ва вилоятларида, шу жумладан Тошкент шаҳрида, Туронбанк филиаллари тўрини ва қўшимча бўлинмаларини кенгайтириш;
  • Мижозлар базасини кенгайтириш ҳамда ундаги корпоратив клиентлар хиссасини кўпайтириш;
  • Фаолият турларини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш;
  • Ташқиқтисодий фаолиятни кенгайтириш ва банкнинг валютали захираларини (резерв) кўпайтириш;
  • Мижозлар билан бўлган ўзаро таъсир тизимини такомиллаштириш ҳисобига банкнинг савдо-сотиқ ва даромад олиш ҳажмини 
  • ўстириш;
  • Активларни диверсификация (хилма-хил) қилиш;
  • Банк технологиялари ва савдо-сотиқ альтернатив йўлларини ривожлантириш, юксак меҳнат унумдорлигига эришиш;
  • Банк хизматлари ҳаммабоплигини ривожлантириш;
  • Операциялар таннархини камайтириш ва ходимлар штат сонини оптимизацияси ҳисобига харажатлар (чиқимлар) устидан назоратни сақлаш;
  • Даромад ва банк рентабеллигини кўпайтириш асосида барқарор ривожланишни таъминлаш;
  • Капитализация даражасини ошириш ҳисобига банкнинг захира (ресурс) базасидаги ўз маблағларини кўпайтириш.

Банк фаолиятининг анъанавий стандартларига содиқлик, оқилона молия сиёсатини олиб бориш, сифатли менежмент ва янги технологиялардан фойдаланиш мижозларнинг банкга нисбатан ишончини мустаҳкамлаш ва банк нуфузининг ортишига хизмат қилди. Кредит сиёсатини такомиллаштириш жараёнида банк кредит билан боғлиқ таваккалларнинг минимал даражада бўлишини таъминлаш ва кредитлар сонини кўпайтиришга катта эътибор қаратади.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech