Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

One Touch – тўловларни терминалсиз қабул қилиш хизмати

“One Touch” тизими Туронбанк томонидан Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб ишга туширилган тўловларни тез ва осон қабул қилиш учун мўлжалланган инновацион хизмат. Бунда тўловлар уяли телефонга картани текказиш орқали қабул қилинади. Яъни, тадбиркорлар “HUMO” терминаллари ўрнига “One Touch” дастурий тизими ўрнатилган смартфонлардан фойдаланишади.

Премиум таклифимиз кимларга мўлжалланган?

  • етказиб бериш хизмати; 
  • такси хизмати;
  • новвойхоналар;
  • кичик савдо нуқталарида фаолият юритувчи тадбиркорлар учун қулай.

“One Touch” хизматини ишга тушириш учун нима қилиш керак?

“One Touch” хизматини ишга тушириш учун сиздан кўп нарса талаб этилмайди. Шунчаки банк билан боғланиб, смартфонингизга хизматни ёқтириш учун шартнома тузасиз.

“One Touch” хизмати фақат Android ва NFC тизими мавжуд смартфонлар учун мўлжалланган.

One Touch хизматидан фойдаланиш бўйича батафсил қўлланма

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech