Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро кредит линиялар

I. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистон Республикасида  мева-сабзавотчиликни тармоғини ривожлантириш” қўшимча молиялаштириш лойиҳаси кредит линияси


Жалб этилиши кутилаётган кредит линияси суммаси 25 062 656 АҚШ доллари
Молиялаштириш мақсадлари Мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш бўйича йўналишлар, яъни:

- Иссиқхоналар қуриш ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қувватларини оширишни молиялаштириш;

- Мева-сабзавотларни қайта ишлаш учун ускуналар ва қишлоқ хўжалик техникаларини сотиб олиш;

- мева-сабзавотларни сақлаш учун омборлар, музлаткич камераларини қуриш, уларни қадоқлаш, хизмат кўрсатиш;

- Мева-сабзавотларни етиштириш ва бошқа фаолиятлар.
Суб-лойиҳаларга ажратиладиган кредит миқдори Инвестицион кредитлар учун 2 000 000 АҚШ долларигача (ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини кредитлаш учун 4 000 000 АҚШ долларигача);

Айланма маблағларни тўлдириш учун 200 000 АҚШ долларигача.
Молиялаштириш муддатлари Инвестицион кредитлар учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача;

Айланма маблағларни тўлдириш учун 9 ойлик имтиёзли давр билан 18 ойгача.
Фоиз ставкаси миқдори Йиллик 5,99% (6 ойлик Либор ставкаси + ўзгарувчан спред + Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маржаси + Банк маржаси 2,5% миқдорида). Бунда жалб қилинадиган ресурслар бўйича белгиланган фоиз ставкаси(Либор ва спреднинг ўзгариши муносабати билан) ҳар 6 ойда ўзгартириб турилади.
Лойиҳада иштирок этаётган вилоятлар Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудлари (Тошкент шаҳридан ташқари).
Алоҳида шартлари Лойиҳа ташаббускори лойиҳада камида 20 % улушига эга бўлиши зарур.
Талаб этиладиган ҳужжатлар - Мазкур лойиҳа маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни сўраб берилган ариза;
- Бизнес режа;
- Таъсис ҳужжатлари;
- Таъминот сифатида тақдим этиладиган мулк бўйича ҳужжатлар;
- Мол етказиб берувчилар билан тузилган шартнома ва контрактлар;
- тижорат таклифлар (камида 3 та мол етказиб берувчилардан);
- лойиҳанинг атроф муҳитга таъсири юзасидан давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси таркибий бўлинмаларининг хулосаси;
- банк талабига кўра бошқа ҳужжатлар.
 

II. «Туронбанк» АТБ Осиё Тараққиёт банки (АБР) иштирокидаги “Мева сабзавотчилик тармоғида қўшилган қийматни яратиш занжирини ривожлантириш” лойиҳаси асосида кредит линиясини тақдим қилади

Жалб этилиши кутилаётган кредит линияси суммаси 40,0млн. АҚШ доллари
Молиялаштириш мақсадлари Мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш бўйича йўналишлар, яъни:

- Иссиқхоналар қуриш ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

- Мева-сабзавотларни қайта ишлаш учун ускуналар ва қишлоқ хўжалик техникаларини сотиб олиш;

- Мева-сабзавотларни сақлаш учун омборлар, музлаткич камераларини қуриш вамева-сабзавотларни қадоқлаш;

- Мева-сабзавотларни етиштириш ва боғлар ташкил этиш.
Суб-лойиҳаларга ажратиладиган кредит миқдори 5,0 млн. АҚШдолларигача (фақат инвестицион лойиҳалар учун)
Молиялаштириш муддатлари 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача (қоплаш давридан келиб чиқиб)
Фоиз ставкаси миқдори Йиллик 6%
Лойиҳада иштирок этаётган вилоятлар Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудлари
Алоҳида шартлари Лойиҳа ташаббускори лойиҳада камида 25 % улушига эга бўлиши ҳамда яратиладиган янги иш ўринларида аёллар сони камида 20%ни ташкил этиши зарур
Таъминот турлари ·     мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови;
·     тижорат банки ёки суғурта компаниясининг кафолати;
·     учинчи шахс кафиллиги;
·     Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллиги;
·     қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
·     таъминотнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турлари.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech