Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
ЮРИДИК ШАХСЛАР ВА ЮРИДИК ШАХС МАҚОМИГА ЭГА БЎЛМАГАН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА! 

Банк қуйидаги йўналишлар бўйича кредитлар беради:

  • Савдо фаолиятини кенгайтириш мақсадида айланма маблағларни тўлдиришга;
  • Озиқ овқат ва ноозиқ овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида хомашё ва материаллар сотиб олиш учун айланма маблағларни тўлдиришга;
  • Маҳсулотнинг янги турларини (шу жумладан ишга тушириш-созлаш ишлари) ишлаб чиқариш ва ўзлаштиришни тайёрлаш бўйича сарфлар, шунингдек ушбу мақсадларга ўз тасарруфидаги айланма маблағларидан ташқари ишлар бўйича харажатлар;
  • Ишлаб чиқариш технологияларини яхшилаш, товар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, буюмлар сифати, ишончлилиги ва чидамлилигини яхшилаш;
  • Аҳолига маиший хизмат кўрсатишни кенгайтириш;
  • Корхоналар ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш;
  • Бинолар ва иншоотлар қурилиши;
  • Ишлаб чиқариш учун мўлжалланган жорий объектларни қайта қуриш, кенгайтириш ва янги асбоб-ускуналар билан таъминлаш;
  • Асосий ишлаб чиқариш воситалари, техника, технологиялар, асбоб-ускуналар ва транспорт воситаларини сотиб олиш;
  • Хизматлар кўрсатиш ва сервис сохасини ривожлантириш;
  • Зотли молларни сотиб олиш ва асосий подани шакллантириш;
  • Кўп йиллик дарахтлар экиш ва бутазорлар барпо этиш

Ажратиладиган кредитлар муддатлари:

Кредит ажратиш муддатлари кредитланаётган тадбирнинг қоплай олиниши муддатларига боғлиқ, шу жумладан:

  • Қарз олувчи ўз фаолиятини бошлаши учун айланма маблағларни шакллантириш ва инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга - 12 ой муддатгача;
  • Аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари, нефть маҳсулотлари, дори-дармонлар етказиб бериш билан шуғулланувчи чакана савдо субъектларига айланма маблағларни тўлдиришга, маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида хом ашё маҳсулотларини сотиб олиш учун,маҳсулотлар импорти билан шуғулланувчи йирик улгуржи савдоташкилотларига айланма маблағларни тўлдириш учун кредитлар 18 ойгача муддатгача;
  • Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш учун айланма маблағларни тўлдиришга - 24 ой муддатгача;
  • Хусусий тадбиркорлар,деҳқон хўжаликлари ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларигаасосий фондларни шакллантиришга микрокредитлар 36 ой муддатгача муддатга, кредит муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади;
  • Инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда кредит муддати лойиҳанинг ўзини-ўзи қоплаш муддатидан келиб чиқиб, 60 ой муддатгача; 

Кредит бериш тўғрисидаги аризанинг кўрилиши учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Қарздор томонидан имзоланган ва кредитдан фойдаланиш мақсади, муддати,фоизи ҳамда тақдим этиладиган таъминот кўрсатилган ариза;
  • Қарз олувчининг таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномалари нусхалари, бунда ҳужжатнинг нусхалари масъул кредит ходими томонидан қарз олувчининг юридик хужжатларидан олиниши лозим;
  • Қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумлари (пул оқими) прогнози кўрсатилган бизнес-режа;
  • Агар шахс қарздорнинг вакили бўлса, қарздор номидан кредит шартномасини имзолаш ҳуқуқини тасдиқдовчи ҳужжат, имзолар нусхаси;
  • Қабул қилинган бухгалтерия стандартларига мувофиқ тайёрланган, охирги ҳисобот санасида қарздор томонидан имзоланган молиявий ҳисоботлар, жумладан баланс ҳисоботи ҳамда даромадлар ва пул оқимига доир ҳисоботлар;
  • Сўралаётган кредит таъминотига оид ҳужжатлар;
  • Товарлар(иш ва хизматлар)ни сотиб олиш ва сотиш бўйича шартнома ёки контрактлар;
  • Кредит сўраётган юридик шахс таъсисчиларининг кредит олишга ёки мулкини гаровга бераётган юридик шахсларнинг мулкини гаровга беришга розилиги;
  • Зарурият туғилганда кредитлаш жараёни билан боғлиқ бошқа хужжатлар.

Кредит буюртмаси қурилиш, кўчмас мулкни қайта қуриш ёки капитал таъмирлаш мақсадида берилганда қуйидаги қўшимча хужжатларилова қилиниши лозим:

  • Қурилиш учун ер участкасининг ажратилиши (ҳокимиятнинг қурилишга берган рухсати);
  • Лойиҳа-смета хужжатлари;
  • Давлат архитектура қурилиши назорати инспекцияси рухсатномаси;
  • Мустақил эксперт комиссияси ва экологик экспертиза хулосалари;
  • Қурилиш таваккалларини суғурта қилиш тўғрисидаги шартнома;
  • Бош пудратчи ва буюртмачи ўртасидаги шартнома ёки контракт

Кредит таъминоти сифатида учинчи шахс кафиллиги тақдим этилса,қуйидаги қўшимча хужжатларни тақдим этилади:

  • кафил ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари, молиявий ҳисоботларива молиявий ахволининг қониқарли эканлигини тасдиқловчи аудитор хулосаси нусхалари;
  • шахснинг, кафил номидан шартномани (мажбуриятни) имзолаш ҳуқуқига эгалигини тасдиқловчи, хужжатлар. (Имзолар намуналари карточкаси ва ҳ.к);
  • кафил ҳисоб рақамининг молиявий ҳолати (ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжудлиги), картотека-2 ва ссуда бўйича қарзлари ҳақида банк томонидан берилган маълумотнома;
  • кафил таъсисчиларининг кафиллик беришга розилиги тўғрисидаги ҳужжат.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech