Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Депозит сертификатлари

Банкнинг депозит сертификати — банкка қўйилган депозит суммасини ҳамда ўрнатилган муддат тугагандан сўнг депозит суммаси ва сертификатда кўрсатилган процентларнинг сертификат эгасига тўланиши ҳуқуқини тасдиқловчи қимматли қоғоздир. Депозит сертификат бўйича фоизлар ҳар ойнинг 6 санасигача тўланади. Депозит сертификати сақловчиси депозит сертификатини муддатидан олдин қайтаришни талаб этиши мумкин. Бунда, муддатидан аввал тўловни талаб қилинган сертификат бўйича тўланадиган депозит суммаси ва процентлари депозит сертификат чиқариш шартларига кўра сертификат банкка тақдим этилгандан сўнг амалга оширилади.

Депозит сертификаларнинг афзалликлари:

  • Маблағ қўйилган муддат давомида ўзгармайдиган, аниқ белгиланган фойда (процент) ставкаси;
  • Ҳуқуқларни бошқа кишиларга бериш имконияти;
  • Банк ёки бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятларни бажариш мақсадида депозит сертификатдан гаровга қўйиладиган нарса сифатида фойдаланиш;
  • Депозит сертификатлар бўйича, берилган жойга боғлиқ бўлмаган равишда, Банкнинг ҳар қандай филиалида пул тўланиши мумкин.

Банк томонидан чиқарилган депозит сертификатлар:

  • Муомала муддати 365 кундан 1095 кунгача бўлган депозит сертификатлари — йиллик 16-18%.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech