Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Хорижий валютада

Янгиланган сана:  15 Март 2024, 04:51
Ҳисоб-китоб дастлабки ҳисобланади. Депозитнинг аниқ шартлари банк филиалларида тақдим этилади.
Депозит бўйича дармоад: ... сум
Фоиз ставкаси ... %

Вақтинча бўш турган пул маблағларини бошқариш йўли сифатида Туронбанк юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга корхона пул маблағларини фойда (процент) олиш шарти билан банкка жойлаштиришни тавсия этади, бу йўл маблағлардан мумкин қадар самарали фойдаланиш имконини яратади. 
Ўз пул маблағлари ва даромадларини режалаштиришга ўрганган индивидуал тадбиркорлар ва юридик шахслар учун Банк хилма-хил шарт-шароитлар, муддатлар ва турли хил фойда (процент) олиш мумкин бўлган қатор махсус депозитларни ишлаб чиқди. Банкка қўйилган маблағларингизнинг сақланиши ва даромад келтиришини кафолатлаймиз. Даромадлар фойдаси кўйилган маблағ суммаси ва муддатларга бевосита боғлиқ. 
Депозитга маблағ қўйиш нақд пулсиз, фақат юридик шахс ҳисоб рақамидан пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Банк депозитга қўйиш учун пул маблағларини миллий ва чет эл валютасида қабул қилади. Депозитнинг муддати тугагандан сўнг депозит суммаси ва йиғилган фойдалар (процентлар) банк депозити шартномасида кўрсатилган омонатчининг реквизитларига ўтказилади. 

Депозитга пул қўйиш афзалликлари:

  • депозитга пул қўйиш пул маблағларини сақлаш ва йиғишнинг қулай йўли бўлиб, ўз вақтида эгасига қайтарилиши ва тўланиши кафолатига эга;
  • корхонангизнинг вақтинча бўш турган пул маблағлари иш бериши ва Сизга барқарор даромад келтириши мумкин;
  • пул маблағларининг қисқа муддатга ҳам, узоқ муддатга ҳам жойлаштириш имкониятини беради;
  • депозитнинг муддати ва ундан олинадиган фойда (процентлар) шартномада қайд этилади ва бир томонлама ўзгартирилиши мумкин эмас;
  • шартнома алоҳида шартлар асосида ҳам тузилиши мумкин;
  • депозитнинг қайтарилиши кафолатланади.

Операция тури

Фоизи

(йиллик, 365 кун ҳисобида)

Миқдори

Сақлаш муддати

Юридик шахслардан хорижий валютада муддатли депозит жалб қилиш

4 фоизгача
(шу жумладан)

Мижоз билан тузилган шартномага асосан

1 йилгача муддатга

5 фоизгача
(шу жумладан)

1 йилдан юқори муддатга

Юридик шахслардан хорижий валютада жамғарма депозит жалб қилиш

2 фоизгача

Мижоз билан тузилган шартномага асосан

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech