Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ҳисоб рақам очиш ва юритиш

Туронбанк юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар учун чет эл валютасида банк ҳисобварақларини очади. Банк ўз мижозлари топшириқларига биноан, тузилган шартномаларга асосланган ҳолда ҳамда банкнинг амалдаги тарифларига мувофиқ, чет эл валютасида ҳисоб-китобларни амалга оширади. Банк, банк амалиётида қабул қилинган, халқаро ҳисоб-китобнинг барча турларини амалга оширишни таъминлайди.

Чет эл валютасида ҳисобварақ очиш учун қуйидаги хужжатлар талаб этилади:

I. Юридик шахслар учун
  • Ҳисоб рақам очиш юзасидан ариза
  • Низом нусҳаси (нотариал тасдиқланган)
  • Рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома
  • Нотариал тасдиқланган имзолар намуналари, 2 нусҳада
  • Паспорт нусҳалари (директор, бухгалтер)

II. Хусусий тадбиркорлар учун
  • Ҳисоб-рақам очиш юзасидан ариза
  • Гувохнома
  • Имзолар намунаси, 2 нусҳада
  • Паспорт нусҳаси

Чет эл валютасида ҳисоб-рақамлари бўйича хизмат кўрсатиш

  • Чет эл валютасида ҳисоб-рақамлар очиш ва юритиш - бепул
  • Ҳисоб-рақамларни ёпиш - бепул
  • Мижоз реквизитлари тўғрисида билдириш хатини тақдим этиш - бепул
  • Мижозлардан хорижий валюта сотиб олиш учун аризаларни қабул килиш ва кўриб чиқиш - 25 000 сум
  • Бажарилган амалиётлар юзасидан маълумот ва кўчирмалар бериш - бепул
  • Мижоз мурожаатига кўра бажарилган амалиётлар юзасидан маълумотларни бериш - 25000-50000 сум
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech