Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кичик бизнесга

Янгиланган сана:  14 Декабр 2020, 10:04

Тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни кўпайтириш учун кредитлар

Айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар 12 (ўн икки) ойгача муддатга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4549-сонли Қарори ижроси юзасидан мева-сабзавотчилик кластерларига ва уларнинг иштирокчиларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳосилга кириш ва реализация(жумладан экспорт) қилиш муддатини инобатга олган ҳолда 9 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 18 ойгача муддатга ажратилади. Айланма маблағ кредитлари йиллик 20% устама ҳақ тўлаш шарти билан ажратилади. 

Тадбиркорлик субъектларига асосий фондларни шакллантириш учун кредит(микрокредит)лар

Асосий фондларни шакллантириш учун кредит(микрокредит)лар банкда мавжуд ресурслар манбаи ҳамда лойиҳанинг ўзини ўзи қоплаш муддатидан келиб чиққан ҳолда (1 йилдан ортиқ муддатга), йиллик 20% устама ҳақ тўлаш шарти билан ажратилади. Қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга янги кўп қаватли уйларни қуриш учун кредитлар кўп қаватли уйни қуриш ва сотиш муддатларини инобатга олган ҳолда 18 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 36 ойгача бўлган муддатга ажратилади.

Қарз олувчи кредит(микрокредит) олиш учун банкга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • ариза (аризада сўралаётган кредит мақсади, суммаси, муддати, шунингдек кредит суммасига нисбатан 125 фоизи миқдорида таъминот билан таъминланиши тўғрисидаги маълумотлар аниқ кўрсатилиб, ариза раҳбар имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим);

  • қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумлари (пул оқими) прогнози кўрсатилган бизнес-режа;

  • қарз олувчининг тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим қилган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно;

  • таъминотга доир ҳужжатлар (таъминоти сифатида мол-мулк гарови тақдим қилинаётган бўлса, мустақил баҳолаш ташкилотининг баҳолаш хисоботи, учинчи(юридик) шахс кафиллиги тақдим қилинса кафил ташкилотнинг охирги хисобот йилидаги молиявий ҳолати бўйича ижобий аудиторлик хулосаси);

  • агар қарз олувчининг бошқа банкларда иккиламчи ҳисобварақлари мавжуд бўлса, у ҳолда ушбу банкларда амалга оширган пул айланмалари тўғрисида маълумот;

  • агар қарз олувчи масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият, ёхуд акциядорлик жамияти бўлса жамият уставига асосан берилган ваколатлардан келиб чиқиб, ваколатли органининг кредит олишга (ёки жамият мулкини гаровга қўйишга) розилиги.

  • кредит ҳисобига сотиб олинадиган товар(иш ва хизмат)лар бўйича тузилган шартномалар нусхалари.

  • қарз олувчининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳномаси, низоми ва таъсис шартномаси ҳамда уларга киритилган ўзгартиришларнинг нусхалари (аввал банкка тақдим этилган бўлса банк ходими томонидан мижознинг юридик ишидан олинади);

  • қарз олувчининг раҳбарлари (директори ва бош бухгалтери)нинг ишга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқларнинг кўчирмаси (аввал банкка тақдим этилган бўлса банк ходими томонидан мижознинг юридик ишидан олинади);

  • Сўралаётган кредит бино-иншоотлар (жумладан кўп қаватли уйлар, завод-фабрикалар) қурилишини молиялаштириш ёки алоҳида лицензия талаб қилинадиган фаолият турларини молиялаштириш билан боғлиқ инвестицион лойиҳалар бўлса қўшимча ҳужжатлар сўралиши мумкин.

“Туронбанк” АТБ томонидан лимончиликни ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадлари учун банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан микрокредитлар ажратиш

“Туронбанк” АТБ томонидан лимончиликни ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадлари учун банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектларига миллий валютада Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдоридаги фоиз ставкасида устама ҳақ тўлаш шарти билан, лимон кўчатини мевага кириш муддатидан келиб чиққан ҳолда 2 (икки) йилгача имтиёзли давр билан 5 (беш) йилгача бўлган муддатга микрокредитлар ажратилади.

Қарз олувчи – Лимончиликни ташкил этиш (лимончиликка ихтисослаштирилган иссиқхона қуриш ва лимон кўчатлари сотиб олиб экиш) ёки ривожлантириш (кенгайтириш) мақсадлари учун микрокредит олувчи юридик ва жисмоний шахслар;

Микрокредит - базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 (бир юз эллик)  баробаригача миқдорда жисмоний шахслар учун, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 (бир минг) баробаригача миқдорда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар.

Микрокредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида ажратилади.

Микрокредитлар қуйидаги ҳолларда ажратилмайди:

  • илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш учун;

  • лимончиликни ривожлантириш мақсадидан бошқа мақсадлар учун;

  • кредит тарихи салбий бўлган қарз олувчилар(муқаддам олиб сўндирилган ёки амалдаги кредитлари бўйича сўнги олти ойда жами муддати ўтган қарздорликлари 90 кундан ошган, муқаддам олиб сўндирилган ёки амалдаги кредитларига фоиз ўстирмаслик мақоми қўлланилган, суд жараёни ёки балансдан ташқари ҳисобвараққа ўтказилган)га;

  • амалдаги кредитлари (қарзлар) бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд қарз олувчиларга (3030-сон низом, 35.1-бандига асосан);

Юридик шахслар микрокредит олиш учун қуйидаги хужжатларни тақдим этади:

  • ариза (кредит суммаси, мақсади, муддати, тақдим этиладиган таъминот кўрсатилган ҳолда);

  • бизнес-режа;

  • Лимончиликни ташкил этиш учун ер майдони мавжудлигини тасдиқловчи хужжат;

  • охирги ҳисобот даври учун тегишли давлат солиқ инспекциясига топширилган бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно;

  • лимончиликка ихтисослашган иссиқхонани қуриб берувчи ва лимон кўчатларини етказиб берувчи таъминотчи корхоналар билан шартномалар;

  • таъминотга доир ҳужжатлар. Бунда таъминот кўчар ёки кўчмас мулк билан таъминланганда, гаровга қўйилиши кўзда тутилган мол-мулкларни бозор баҳосини аниқлаш юзасидан тузилган мустақил баҳоловчи компаниянинг баҳолаш ҳисоботи.

Жисмоний шахслар микрокредит олиш учун қуйидаги хужжатларни тақдим этади:

  • ариза (Ф.И.Ш., доимий яшаш манзили, кредит суммаси, мақсади, муддати ва тақдим этиладиган таъминот кўрсатилган ҳолда);

  • шахсини тасдиқловчи ҳужжат (банк ходими нусха олиб, аслини қайтаради);

  • маҳалла фуқаролари йиғини томонидан лимончилик билан шуғулланиш учун томорқасида ер майдони мавжудлиги тўғрисида маълумотнома;

  • лимончиликка ихтисослашган иссиқхонани қуриб берувчи ва лимон кўчатларини етказиб берувчи таъминотчи корхоналар билан шартномалар;

  • таъминотга доир ҳужжатлар. Бунда таъминот кўчар ёки кўчмас мулк билан таъминланганда, гаровга қўйилиши кўзда тутилган мол-мулкларни бозор баҳосини аниқлаш юзасидан тузилган мустақил баҳоловчи компаниянинг баҳолаш ҳисоботи.

Микрокредитни ажратиш тартиби

Банкнинг масъул ходими томонидан кредит ажратилиши кутилаётган лойиҳа бўйича жойига чиққан ҳолда ҳақиқатда лимончиликни ривожлантириш учун мўлжалланган ер майдони мавжудлиги ва тегишлилигини ўрганган ҳолда, иссиқхона қурилишидан аввалги ҳолат фотосурати илова қилган ҳолда дастлабки мониторинг далолатномасини расмийлаштирилади.

Дастлабки мониторинг далолатномаси ва кредит ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг кредит маблағининг 30 фоизгача қисми олдиндан, қолган қисми иссиқхона қурилиб, кўчатлар экилиб, белгиланган тартибда мақсадлилик далолатномаси расмийлаштирилгандан (бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактура илова килинади) сўнг, пул кўчириш йўли билан ажратилади. 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech