Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банклараро операциялар

Янгиланган сана:  21 Декабр 2023, 09:41

Туронбанк барча турдаги ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган хизматларни кўрсатади ҳамда йирик хорижий банклар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик қилади. Банк томонидан Европанинг етакчи тижорат банклари билан мустаҳкам ва узоқ йиллик муносабатлар ўрнатилган ва МДҲ ҳамда жаҳон мамлакатлари валюталарида корреспондентлик ҳисобварақларидан муваффақиятли фойдаланилмоқда, натижада банк мижозлари банклараро пул ўтказиш, хужжатли аккредитивлар ва банк кафолатлари каби ташқи савдо амалиётларини амалга ошириш, шунингдек ташқи иқтисодий алоқаларни ўз вақтида ва самарали ўрнатиш имконига эга бўлмоқдалар. Хизмат кўрсатишдаги қулай тарифлар ва оперативлик нафақат банкнинг ўз амалиётларини амалга ошириши, балки ҳамкорларининг халқаро фаолиятини кенг ривожлантиришга ёрдам беради.


Туронбанк жаҳоннинг 75 дан зиёд банклари билан вакиллик муносабатларни ўрнатди, 10 дан ортиқ банкларда вакиллик ҳисобварақлар очилган, шу жумладан:

  • Korea Exchange Bank (Корея Республикаси)
  • Азиа-Инвест банк (Россия)
  • ODDO BHF (Германия)
  • Ориёнбанк (Тожикистон)
  • Bank of China (Хитой)
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech