Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

​​ТУРОНБАНКДАН ТЕЗКОР ВА ҚУЛАЙ ХИЗМАТЛАР

25 Jun 2019

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки бугунги кунда 20 филиали ва 39 та мини-банки орқали мамлакатимизнинг барча ҳудудларида юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли хизматлар кўрсатиб келмоқда.

Мижозларга тезкор ва қулай хизматлар кўламини кенгайтириш, энг аввало, банк жозибадорлиги ва унга бўлган ишончни оширишга олиб келади. Бу борада «Туронбанк» АТБ чакана хизматлар бозорининг энг жадал ривожланаётган сегменти, яъни пластик карточкалар оммабоплигини ошириш мақсадида, мижозларга турли ечимлардаги карталарни таклиф этади.

Жумладан, «Туронбанк» АТБ 2019 йил бошидан NFC (контактсиз алоқа) тизимида ишловчи “Mastercard” халқаро пластик карталарини тўлақонли эмиссия қилишни бошлади. Шу турдаги карталарга “MyTuron” мобил иловаси орқали чекланмаган миқдорда хорижий валюта сотиб олиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, «Туронбанк» АТБнинг барча терминаллари ҳамда 24/7 режимида ишловчи банкоматлари орқали нақд хорижий валютани ечиб олиш имконияти яратилган.

Шу билан бирга, “Mastercard” карталарининг кенг имкониятларини етказиб бериш мақсадида, “Mastercard Europe S.A.” компанияси билан ҳамкорликда акциялар ташкиллаштирилиб келинмоқда. Мазкур акциялар доирасида 7000 га яқин мижозларга бепул Mastercard карталари очиб берилди ҳамда 90 дан зиёд мижозларга ҳар хил турдаги махсус совғалар тақдим этилди. Ҳозирда асосий совға Нексия III енгил автомобили ўз эгасини кутмоқда. Келажакда “Mastercard Europe S.A.” компанияси билан ҳамкорликда кўплаб шу турдаги акциялар ўтказиш режалаштирилган.
Шунингдек, «Туронбанк» АТБ “Visa Classic”, “Visa Gold”, корпоратив мижозлар учун “Visa Business” карталари ҳамда миллий валютадаги “Humo” ва “UzCard” карталарини ҳам мижозларга таклиф этади.


Туронбанк – Барқарорлик белгиси!
/ Манба: davletovuz / Кўришлар: 165
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech