Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк акция ғолибларини тақдирлади

5 Mar 2019

Жумладан, чакана банк хизматлари доирасини кенгайтириш, замонавий банк хизматларини кўрсатиш мақсадида янги филиаллар ва 24/7 режимида ишловчи автоматлаштирилган тўлов марказлари тармоғини ишга тушириб, кўплаб миллий ва хорижий валютада хизмат кўрсатувчи банкоматлар ўрнатмоқда. Банк бу каби янгиликлар қаторида яқинда яна бир ажойиб акция ташкил этди.

aksiya.jpg

“Туронбанк” АТБ Россиянинг йирик халқаро пул ўтказмалари тизими “Золотая Корона” билан ҳамкорликда уч ой мобайнида банк мижозлари ўртасида “Золотая Корона билан таътил” акциясини ўтказди. Акция ғолибларини тақдирлаш маросими пойтахтимизнинг Wyndham меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Унда банк раҳбарияти ва “Золотая Корона” вакиллари, банк мижозлари ва журналистлар иштирок этди. Табдир давомида беш нафар акция ғолибларининг уч нафар учинчи ўрин эгаси “Apple iPhone X” уяли телефонлари, иккинчи ўрин соҳиби қимматбаҳо телевизор ҳамда асосий соврин - биринчи ўрин эгаси Европага бир ҳафталик икки кишилик саёҳат йўлланмасини қўлга киритди.

Тадбир давомида “Золотая Корона” вакили Анна Свалова “Туронбанк” билан кўп йиллик ҳамкорлик самарали ва манфаатли кечаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, у акция ғолибларига “Золотая Корона” тизимига ишонч билдириб, унинг хизматидан фойдалангани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда аҳоли Туронбанк орқали халқаро пул ўтказмалари тизимидан фойдаланганда амалиётларни хорижий ёки миллий валютада амалга ошириш имконияти яратилган.

Уч ой давомида ўтказилган мазкур акция мижозлар орасида катта қизиқиш уйғотгани рост. Янада муҳими, бу каби тадбирлар банкка мижозлар ишончи ва оқимини оширишга муносиб ҳисса қўшади.

Банк томонидан чакана хизматларни оммалаштириш мақсадида янгидан-янги акциялар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, мамлакатимиз мустақиллиги билан тенгдош “Туронбанк” АТБ бугунги кунда 20 филиали ва 42 та мини-банки орқали юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли хизматлар кўрсатилмоқда.

/ Манба: kun.uz / Кўришлар: 28
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech