Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ Хитой Эксимбанки билан 65,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги келишувни имзолади

«Туронбанк» АТБ Хитой Эксимбанки билан 65,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги келишувни имзолади
28 Aug 2019

«Туронбанк» АТБ Хитой Эксимбанки билан 65,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги навбатдаги икки томонлама келишувни имзолади

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва ҳамкорлик руҳида ижобий суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Шу ўринда, Хитой Эксимбанки кредит линияларини жалб этиш соҳасидаги ҳамкорликни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 02 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-2947-сонли Қарорига мувофиқ 2017 йилдан “Туронбанк” АТБ томонидан гидроэлектростанциялар қурилиши ва уларнинг модернизация қилиш бўйича жами 9та лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида, Хитой Эксимбанкининг умумий қиймати 144,4 млн.АҚШ долларига тенг кредит линиялари жалб этилди.

Жорий йилда 2та янги КГЭС ишга туширилди. (Туябўғиз сув омбори қошида, КГЭС 2019 йил март ойида ишга туширилди, станция қуввати 12 МВТ ва йиллик ўртача электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 41,2 млн. кВт.с.ни ташкил этади, Катта Фарғона каналидаги КГЭС каскади 2019 йил июнь ойида ишга туширилди ва йиллик ўртача электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 72,8 млн.кВт.с.ни ташкил қилади) ва 3та янги КГЭСларни барпо этиш ва 4та КГЭСларни модернизация қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, уларнинг 2020 йил охиригача ишга туширилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 майдаги 275-сонли ҳамда 276-сонли Қарорлари ижроси доирасида Пекин шаҳрида ўтказилган, Ўзбекистон РеспубликасиБош вазири А.Н.Арипов бошчилигидаги ҳукуматлараро комиссия иши жараёнида «Туронбанк» АТБ ва Хитой Эксимбанк ўртасида «Чирчиқ ГЭС каскади(ГЭС-10)»УК, «Самарқанд ГЭС каскади(ГЭС-2Б)» УК ва «Тошкент ГЭС каскади(ГЭС-1)» унитар корхоналарини модернизация қилиш,«Самарқанд вилояти Дарғом каналида Шаудар кичикГЭС қурилиши, Дарғом канали 135+50 Пикетида кичик ГЭС қурилиши»лойиҳаларини молиялаштириш учун 65,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарз келишувлари имзоланди.

Таъкидлаш жоизки, юқорида келтирилган 5 та гидроэлекростанциялар қурилиши ва модернизация қилиниши бўйича молиялаштирилаётган лойихалар натижасида, станцияларнинг келгусида йиллик ўртача электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 469,9 млн.кВт.с.ни ташкил қилади.

Ҳозирги кунда «Туронбанк» АТБ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан ҳамкорликда Республикамизнинг Сурхондарё, Сирдарё ҳамда Самарқанд вилоятларида гидроэлектростанциялар қуриш ва модернизация қилиш лойиҳаларига 120,3 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 18
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech