Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ ва Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи корпорациялар билан келишувларни имзолади

«Туронбанк» АТБ ва Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи корпорациялар билан келишувларни имзолади
26 Aug 2019

«Туронбанк» АТБ ва Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи корпорациялар 16 млн доллар миқдоридаги келишувларни имзолади

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик ижобий суръатлар билан ривожланиб бормоқда, жумладан,  Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ХИСМК) каби молиявий муассасалар билан олиб борилаётган ишларни таъкидлаш жоиз. Юқорида келтирилган муассасаларнинг молиялаштириши ҳисобидан қурилиш, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва транспорт соҳасидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мамлакат раҳбарияти томонидан республика вазирликлари ва идоралари, шу жумладан, тижорат банкларига истиқболли лойиҳаларни кейинчалик молиялаштириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш вазифаси юклатилган.

Қўйилган вазифаларни ижро этиш мақсадида «Туронбанк» АТБ томонидан ХСРИК ва ХИСМК билан биргаликда Муробаҳа тамойили асосида молиялаштиришни жалб этиш мақсадида муайян ишлар олиб борилди.

«Туронбанк» АТБ делегациясининг Жидда (Саудия Арабистони Қироллиги) шаҳрига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш учун ХСРИК билан 10,0 млн. АҚШ доллари ва ХИСМК билан 6,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги келишувлар имзоланди.

ХСРИК билан келишув Ўзбекистон Республикаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига технологик ускуналар ва асосий воситаларни харид қилиш учун 5 йилгача бўлган муддатга узоқ муддатли молиялаштиришни жалб этиш имконини беради.

ХИСМК билан келишув Ўзбекистон Республикаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни тўлдириш (хомашё ва товарларни харид қилиш) учун 1 йилгача муддатга молиялаштиришни жалб этиш имконини беради.

Булар «Туронбанк» АТБнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича илк битимлари бўлиб, Банк бошқа молия муассасалари билан линияларни жалб этиш юзасидан ишларни давом эттирмоқда.

/ Манба: kun.uz / Кўришлар: 163
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech