Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБнинг халқаро кредит рейтинги тасдиқланди

24 May 2019

S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги «Туронбанк» АТБ кредит рейтинг баҳосини «В/B» даражасида тасдиқлаб, барча рейтинглар истиқболини «Барқарор» дея эътироф этди.

turonbank.jpg

Шу ўринда, Туронбанк рейтинг кўрсаткичи 2012 йилдан «В-/С» даражасида бўлган, 2017 йилга келиб ушбу кўрсаткич «В-/B» даражасида белгиланган, 2018 йилда эса рейтинг баҳоси «В/B» даражасига кўтарилган бўлиб, 2019 йилда ушбу кўрсаткич «В/B» даражасида тасдиқланди.  

«Туронбанк» АТБнинг халқаро рейтинг кўрсаткичи яхшиланишида банкнинг капиталлашув даражаси давлат муассасалари томонидан сезиларли равишда қўллаб-қувватланиши муҳим омил бўлди.

Бу эса ўз навбатида, банкнинг кредитлаш ҳажмини ошириш, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни молиялаштириш учун айни муддао бўлди.

Маълумот учун, мамлакатимиз мустақиллиги билан тенгдош «Туронбанк» АТБ бугунги кунда 20 филиали ва 36 та мини-банки орқали юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли хизматлар кўрсатмоқда.

/ Манба: kun.uz / Кўришлар: 166
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech