Журналист ва блогерлар билан навбатдаги учрашув!

_MG_2064.jpg

_MG_2061.jpg

ОАВ вакиллари ва блогерлар учун ташкил этилган пресс - анжуманда Туронбанкнинг 2020 йилги фаолияти таҳлил қилиниб, капиталини ошириш, ресурс базасини мустаҳкамлаш ва активлар сифатини яхшилаш сингари қатор  йўналишлардаги самарали фаолияти кўриб чиқилди. Шунингдек, жорий йилда кутилаётган янгиликлар ҳам маълум қилинди.

_MG_2069.jpg

_MG_2074.jpg

Маълумотларга кўра, 2020 йил бошига банкнинг жами капитали 1 трлн. 91 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига келиб бу рақам 1 трлн. 210,2 млрд. сўмгача етди ва ўсиш 119,6 млрд.сўмга ёки 9,9 фоизга ошди. Бу билан параллел равишда банк активлари 8,7 трлн. сўмгача етди.

_MG_2083.jpg

_MG_2094.JPG

Қолаверса, 2020 йил якуни бўйича жалб қилинган депозитлар миқдори 2019 йилга нисбатан 463,6 млрд. сўмга кўпайиб, 2,1 трлн. сўмгача етди ва ўсиш 21,9 фоизни ташкил этди. 

_MG_2099.jpg

_MG_2125.JPG

2021 йилги режалар:

Трансформация жараёнларини жадаллаштириш;

Янги кредит ва омонат турлари ишлаб чиқиш; 

Мобил иловани янгилаш;

"One Touch" хизматини такомиллаштириш;

"Pin on glass" технологияси ҳамда кўпгина бошқа инновацион хизматларни жорий этиш.

_MG_2138.jpg

FOTO08.jpg

Шу билан бирга, анжуман давомида аҳоли учун "Имконият плюс", "Янги орзу" ,"Омадли бонус" сингари 19 ва 20 фоизлик миллий валютадаги фойдали омонатлар таклиф этилётгани ҳамда яқин кунларда 22 фоизлик янги омонат тури ҳам жорий этилиши қайд этилди.

FOTO02.jpg

Конструктив рухда, қизғин савол - жавоб кўринишида ўтган пресс - анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган яна кўплаб саволларга жавоб олишди.