Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Омонатингизни икки баробар қилиб қайтариб олинг!

Янгиланган сана:  5 Май 2021, 15:11

bonus.png

Туронбанк жойлаган омонатингизни икки баробар қилиб қайтаришни бошлади!

Ҳозиргача Ўзбекистондаги ҳар қандай банк катта фоизларда, муддати ва шартлари қулай бўлган кўплаб омонат турларини таклиф этиб келган эди. Туронбанкнинг навбатдаги акцияси билан эса одамларимиз маблағларини нафақат кўпайтириш балки, жойлаган пулларини яна шунча қилиб қайтариш йўлга қўйилди.

Бунинг учун Сиз ўз жамғармангизни 2020 йилнинг 20 октябридан 2021 йилнинг 1 июньга қадар “Омадли бонус” акциясига ишониб топширишингиз керак бўлади.

Таклиф этилаётган шартлар ҳам жуда қулай:

Фоизи – 20%;

Минимал бошланғич бадал миқдори – 10 млн. сўм;

Фоизлар олинмаган тақдирда унга ҳам фойда қўшилиб бораверади.

Омонатга 500 000 сўмдан кам бўлмаган миқдорда қўшимча маблағ кирим қилишга рухсат этилади. 

Масофавий хизматлардан фойдаланишни хуш кўрувчилар мазкур ютуқли акцияда онлайн иштирок этишлари ҳам мумкин. Албатта, Туронбанкнинг расмий сайти ёки “MyTuron” мобил иловаси орқали бўш пул маблағларни омонатга жойласа бўлади. Акция ғолиблари 2021 йилнинг июнь ойида Random.org дастури орқали тасодифий танлов асосида банкнинг ҳар бир филиалидан бир нафардан аниқланади. 

Акция қоидаси.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech