Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк ва «Золотая корона»дан оламшумул акция!

Янгиланган сана:  2 Июн 2020, 14:45

photo_2020-06-02_14-27-49.jpg

Оламшумул янгилик!

Туронбанк ва «Золотая корона» ҳамкорликда “Омадли ўтказма” акциясини йўлга қўяди ва унда 
60 000 000 сўм ўйналади!

Акция 2020 йилнинг 1 июнидан 2020 йилнинг 31 августигача давом этади ва ўз ичига 3 та босқични олади:

1 босқич – 2020 йил 1 июндан – 2020 йил 30 июнга қадар.

2 босқич – 2020 йил 1 июлдан – 2020 йил 31 июлга қадар.

3 босқич – 2020 йил 1 августдан – 2020 йил 31 августга қадар.

Иштирокчига айланиш учун Сиз акция давомида Туронбанкнинг Республика миқёсидаги исталган офисида "Золотая Корона" тизими орқали пул ўтказишингиз лозим.

Ҳар ойда минимум 2 марта амалга оширилган ўтказма совриндор бўлиш имкониятини оширади!

Ҳар бир ўтказмада сизга тартиб рақам берилади ва у орқали Сиз ютуқли танловда иштирок этишга мувофақ бўласиз.

Ҳар бир босқич якунида 2 та ғолиб аниқланади. Улардан ҳар бири 10 000 000 сўмлик сертификатни қўлга киритади.

Яқинларингизга пул жўнатинг ва орзуингиздаги совғага эга бўлинг!

Батафсил қўлланма!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech