Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Мижозлари билан муносабатларни автоматлаштириш (CRM) тизими жорий этиш бўйича танловда ўз тижорат таклифингиз билан иштирок этинг!

Янгиланган сана:  ...

"Туронбанк" АТБ банк мижозлари билан муносабатларни автоматлаштириш мақсадида сизни дастурий-аппарат CRM комплексини етказиб бериш ва жорий этиш учун таклифларни киритишга чорлайди. Ушбу сўровномадан мақсад – техник топшириққа кўра баҳолаш, шунингдек компаниянгиз ва таклиф этилган ечимлар ҳақида қўшимча ахборот олиш.

Қуйидаги асосий талабларга эътибор қаратишингизни сўраб қоламиз:

1.  Таклиф этилаётган дастурий-аппарат мажмуи техник вазифанинг барча талабларига мос келиши лозим.

2. Бўлажак етказиб берувчи қуйидагиларни тақдим этиши лозим:

  • солиқ органлари олдида қарзи йўқлиги ҳақида маълумотномани.
  • сўнгги 3 йилда банкларда шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга ошириш тажрибаси ҳақида маълумотномани.
  • етказиб берилаётган лицензиялар рўйхатини номенклатура билан. Комплекс ечимни амалга ошириш учун талаб этилса, шу жумладан учинчи шахсларнинг ишлари ва лицензияларини.
  • тижорат таклифи лицензияларга ва ишларга батафсил бўлинишини.
  • комплекс тўлақонли ишга туширилиши учун зарур ускуналарнинг рўйхати ва миқдорини (етказиб берувчининг тавсиялари), техник топшириққа кўра унинг қийматини.

Шунингдек таклифингиздаги техник топшириққа мувофиқ келмайдиган бандларни ажратиб кўрсатишингизни, ушбу талаблар қандай қаноатлантирилишини кўрсатишингизни сўраб қоламиз.

Илтимос, ўз таклифларингизни 22.02.2024 йил, маҳаллий вақт бўйича соат 12:00 гача marketing@turonbank.uz манзилига жўнатинг.

Эътиборингиз учун раҳмат, таклифларингизни кутиб қоламиз.

Бу таклифларнинг дастлабки таҳлили эканлигини эслатиб ўтамиз. Унинг натижалари бўйича Банкда контракт тузиш мажбуриятлари йўқ.

Илова. “Туронбанк” АТБ мижозлари билан муносабатларни автоматлаштириш мақсадида дастурий-аппарат CRM комплексини етказиб бериш ва жорий этиш учун техник топшириқ.

Алоқа учун телефон: +998 71 202 01 01 (Ички рақам: 154)

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech