Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 19.04.2022

Янгиланган сана:  6 Май 2022, 15:25

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил «19» апрель куни соат 11:00да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4а-уй манзилида бўлиб ўтишини маълум қилади.

КУН ТАРТИБИ:

1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 266-сонли Қарорига асосан «Туронбанк» АТБ устав капиталини камайтириш тўғрисида.

4. «Туронбанк» АТБ устав капиталининг камайтирилиши муносабати билан банк уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.

5. «Туронбанк» АТБ устав капиталининг камайтирилиши муносабати билан 2021 йил 14 сентябрь куни Р0496-26-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Туронбанк» АТБ қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги Қарорига ўзгартириш киритиш ҳамда ««Туронбанк» АТБ қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги Қарорига киритилаётган ўзгартиришлар»ни тасдиқлаш тўғрисида.

6. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг «Туронбанк» АТБ Бошқаруви тўғрисидаги Низоми»га киритилаётган ўзгартиришларни тасдиқлаш.

7. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг «Туронбанк» АТБ Кенгаши тўғрисидаги Низоми»га киритилаётган ўзгартиришларни тасдиқлаш.

8. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш. 

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2022 йил «28» март ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2022 йил «13» апрель ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакилларидан эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2022 йил «19» апрель куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри,

Абай кўчаси, 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари,

Телефонлар: +99895 144-60-00; 202-01-01; 202-70-70.

«Туронбанк» АТБ Кенгаши

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech