Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 28.05.2022

Янгиланган сана:  6 Май 2022, 15:26

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил «28» май куни соат 1100 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4а уй манзилида бўлиб ўтишини маълум қилади

КУН ТАРТИБИ: 

1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2022 йил 18 мартдаги 02/29-36/615-сонли хатига асосан Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2022 йил 18 мартдаги 02/29-36/615-сонли хатига асосан Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Туронбанк» АТБ бошқарув фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини (КПИ) тасдиқлаш.

6. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг Уставига киритилаётган ўзгартиришларни тасдиқлаш.

7. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг «Туронбанк» АТБ Бошқаруви тўғрисидаги Низоми»га киритилаётган ўзгартиришларни тасдиқлаш.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реэстри 2022 йил «5» май ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реэстри 2022 йил «24» май ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакилларидан эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2022 йил «28» май куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари, Телефонлар: +99895 144-60-00; 202-01-01; 202-70-70.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech