Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши

Янгиланган сана:  6 Феврал 2020, 14:19

«Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини  2020 йил «26» февраль куни соат 1200 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4а уй манзилида бўлиб ўтишини маълум қилади

КУН ТАРТИБИ:

1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Россия Федерациясининг «ВЭБ. РФ» давлат тараққиёт корпорацияси билан йирик битим тузиш тўғрисида.

4. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан йирик битим тузиш тўғрисида.

5. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги таҳрирдаги «Туронбанк» АТБ Кенгаши тўғрисидаги Низоми»»ни тасдиқлаш.

6. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги таҳрирдаги «Туронбанк» АТБ Тафтиш Комиссияси тўғрисидаги Низоми»»ни тасдиқлаш.

7. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги таҳрирдаги «Туронбанк» АТБ Бошқаруви тўғрисидаги Низоми»»ни тасдиқлаш.

8.     «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

 Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2020 йил «5» февраль ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2020 йил «20» февраль ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакилларидан эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2020 йил «26» февраль куни соат 1100 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри,
Абай кўчаси, 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари,
Телефонлар: +99895 144-60-00; 202-01-01; 202-70-70.

«Туронбанк» АТБ Кенгаши

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech