Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тадбирлар

Янгиланган сана:  14 Феврал 2024, 14:18
28 феврал 2023 й. - 28 феврал 2023 й.

“Туронбанк” АТБда иш самарадорлигини янада яхшилаш ҳамда ходимларнинг билим ва кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда молия муассасасида навбатдаги ўқув-машғулотлари бўлиб ўтди.

18.jpg


Банкларда Ички аудитга қўйиладиган талаблар нималардан иборат? Таваккалчиликларга асосланган аудит қандай бўлади ҳамда хавфларни аниқлаш ва баҳолашда фойдаланилаётган амалий усуллар нималардан иборат? “Туронбанк” АТБ Ички аудит департаменти ходимлари учун ўтказилган семинар-тренингда айни шу мавзулар муҳокама этилди.

21 – 28 феврал кунлари ташкил этилган ўқув машғулотларида KPMG Халқаро аудиторлик компанияси экспертлари ва Марказий банк Ички назорат департаменти мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этди.

20.jpg


Семинар давомида Банкнинг барча жараёнларини таҳлил қилиш ва рискларни аниқлаш, рискларнинг эҳтимоли ва юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни баҳолаш ҳамда рискларни бошқариш усулини танлаш тамойиллари; Ташқи баҳолашда Кенгаш ва Бошқарувнинг мажбуриятлари шунингдек, Ички аудит хизматини Рискка асосланган назоратга ўтказиш ва фаолиятини баҳолаш сингари мавзулар борасида сўз юритилди.

21.jpg


Шу билан бирга Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қўлланиладиган чоралар ва санкциялар ҳамда Тижорат банкларини инспекция қилиш тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Семинар-тренинг сўнггида барча иштирокчиларга Сертификатлар тақдим этилди.

2.jpg


1.jpg


13.jpg


14.jpg


  Рўйхатга қайтиш
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech