«Туронбанк» АТБ “BankExpo 2018” - Банк-молия хизматлари, ускуна ва технологияларининг навбатдаги XI анъанавий кўргазмасида фаол иштирок этди.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар молия-банк тизимининг янада ривожланишига хизмат қилувчи илғор технологиялар, инновацион воситалар, хусусан замонавий ахборот технологияларидан янада самарали фойдаланиш йўналишлари билан яқиндан танишишди.

Қайд этиш лозимки, замонавий технологиялар билан бойитилганТуронбанк стэндига ташриф буюрувчикўргазма иштирокчилари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда ўқув муассасалари битирувчилари банк томонидан тақдим этилаётган хизмат турлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Жумладан, банк ходимлари молия муассасаси томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган янги банк хизматларининг мобил иловаси янада мукаммаллаштирилганлиги ва унга бир қанча қулайликлар киритилганлиги тўғрисида маълумотлар беришди.

Шунингдек, кўргазма доирасида банк мутахассислари томонидан банк хизматлари, мижозлар учун имтиёзлар ва чегирмалар ҳақида маълумот бериш мақсадида тақдимотлар ўтказилди.