Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тадбирлар

Янгиланган сана:  18 Феврал 2020, 17:54
16 апрел 2019 й. - 19 апрел 2019 й.

«Туронбанк» АТБ пойтахтимиздаги «Кўргазма Савдо Маркази» кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтаётган «BankExpo - 2019» - банк технологиялари, ускуналари ва хизматларининг навбатдаги XII анъанавий кўргазмасида фаол иштирок этмоқда.

photo5294267686425045678.jpg

photo5296244170245122662.jpg


Кўргазмага ташриф буюрувчилар молия-банк тизимининг янада ривожланишига хизмат қилувчи илғор технологиялар, инновацион воситалар, хусусан замонавий ахборот технологияларидан янада самарали фойдаланиш йўналишлари билан яқиндан танишишди.

photo5296244170245122643.jpg

Қайд этиш лозимки, замонавий технологиялар билан бойитилганТуронбанк стэндига ташриф буюрувчикўргазма иштирокчилари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда ўқув муассасалари битирувчилари банк томонидан тақдим этилаётган хизмат турлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

photo5294514071518947979.jpg

Шунингдек, кўргазма доирасида банк мутахассислари томонидан банк хизматлари, мижозлар учун имтиёзлар ва чегирмалар ҳақида маълумот бериш мақсадида тақдимотлар ўтказилди.

photo5307703482293267225.jpg


photo5307703482293267236.jpg




  Рўйхатга қайтиш
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech