Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлайди

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
27 Feb 2018

Муҳтарам Президентимизнинг фармон ва қарорлари асосида банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида банкларнинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни тобора юксалиб бормоқда.

Айнан “Туронбанк” АТБнинг 2017 йилдаги кредитлаш фаолиятида ҳам асосий эътибор давлат аҳамиятига эга бўлган лойиҳаларни, хусусан ҳукумат дастурлари ижросини таъминлашга, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, айниқса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилди.

2017 йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадларига 450 млрд. сўм кредит ажратилди ва ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга ўсиши таъминланди. Натижада кўплаб янги иш ўринлари яратилди.

Кредитлаш жараёнида микрокредитлар ажратишни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида жами ажратилган кредитларнинг 68.4 млрд. сўми микрокредитлардан иборат бўлди. Бу 2016 йилга нисбатан 1,3 баробарга кўп демакдир.

Бугунги кунда ёшларимизни, жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашга молиявий кўмак бериш борасида банклар томонидан имтиёзли микрокредитлар ажратилиб келинмоқда.

Шунингдек, аёллар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, аёллар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлашга қарийб 62,0 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 172,1 млрд. сўм кредит ажратилганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш ўринли.

Натижада, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун банк филиаллари томонидан ажратилган кредитлар қолдиғи 2016 йилга нисбатан
1,3 баробарга ўсишига эришилди.

Бирсўзбиланайтганда, мамлакатимиздаасосий эътибор тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашва аҳолиниишбилантаъминлашга қаратилиб, бунда молия муассасаларининг ҳиссаси катта бўлмоқда.

Жумладан, Туронбанкнинг Марказий амалиёт бошқармаси томонидан “ABUBAKIR FOODS” масъулияти чекланган жамиятига нон ва нон махсулотлари, ширинликлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида бино-иншоотлар ва ускуналар сотиб олиш учун 1,4 млрд.сум ҳамда ун, шакар, туз ва бошқа махсулотлар сотиб олиш учун 400,0 млн.сум кредит маблағлари ажратилди. Натижада 50 та ишчи ўрни яратилиб, 15 турдан ортиқ нон ва нон маҳсулотлари ҳамда ширинликлар Тошкент шаҳри аҳолисининг дастурхонига тақдим этилиб келинмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 446
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech