Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ¬нинг “TURON MOBILE” масофадан хизмат кўрсатиш тизими афзалликлари

10 May 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620 сонли «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори билан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, «Туронбанк» АТБ Раҳбарияти замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва кўламини кенгайтириш, хусусан, масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимларини янги имкониятлар билан бойитиш, амалда фойдаланилаётган дастурий воситаларни янада такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, банк томонидан бир қатор янги технологик ечимларни жорий этиш, замонавий Интернет ва мобиль технологияларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали қисқа вақт мобайнида бир нечта янги хизмат турлари қаторида «TURON MOBILE» каби илғор тизим ҳам жорий этилган.

Албатта, «TURON MOBILE» масофадан хизмат кўрсатиш тизимининг энг биринчи вазифаси – мижозлар учун турли хилдаги коммунал тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиб бериш. Шу жумладан, давлат бюджетига ўтказиладиган солиқ тўловлари, нотариал хизмат ва божхона тўловларини куннинг исталган вақтида амалга оширишда ушбу тизим мижозга беминнат ёрдамчи бўлиб хизмат қила олади.

Бундан ташқари «TURON MOBILE» масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали мижозлар кредит маблағларини сўндириш, картадан картага пул ўтказиш каби амалиётларни реал вақт режимида бажаришлари учун имконият яратилган.

Жисмоний шахслар ушбу тизим ёрдамида банк томонидан таклиф этилаётган мобиль омонат шартлари билан танишиб чиқишлари мумкин. Шу билан бир қаторда қўйиладиган омонат бўйича фоизларни ҳисоб-китоб қилиб кўришлари, онлайн тарзда омонат ҳисобрақамини очишлари ҳам мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620 сонли «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарорида белгиланган вазифалар доирасида мижозлар учун тизимда онлайн тарзда конверсия амалиётлари ўтказиш, яъни карточка ва омонат қолдиқларини сўмдан валютага ёки валютадан сўмга айлантириш имкониятлари яратилди.

Мижозлар тизимда осонлик билан рўйхатдан ўтишлари ва уни ўз талабларига мос равишда созлаб олишлари мумкин.

«Туронбанк» АТБ томонидан жорий этилган шунинг каби масофадан хизмат кўрсатиш тизимларига мижозларнинг ҳам қизиқишлари тобора ортиб бормоқда. Хусусан, 2018 йилнинг биринчи чораги давомида ушбу тизимлардан фойдаланувчи мижозлар сони йил бошига нисбатан деярли 8 фоизга, ўтган 2017 йилнинг ҳудди шу даврига нисбатан эса 56 фоизга ошганлиги фикримизнинг далилидир. Айниқса банк томонидан мобиль алоқа тизимлари орқали кўрсатилаётган хизмат турларига нафақат жисмоний шахслар, балки юридик мижозларнинг қизиқишлари тобора ортиб бормоқда. Ушбу тизимдан фойдаланувчи юридик шахслар сони жорий йил бошига нисбатан деярли 20 фоизга ошганлиги ҳам кўрсатиб турибди.

Кўп тармоқли мижозларнинг эътиборини, айниқса, «Корпоратив интернет-банкинг» тизими бир қатор қулайликлари билан жалб этмоқда. Ушбу тизим мижозлар учун ўз тасарруфидаги корхоналарнинг хисоб рақамлари орқали ўтказилаётган амалиётларни назорат қилиш имконини беради. Географик жихатдан турли худудларда жойлашган бўлишига қарамай банк томонидан мижозга қарашли барча корхоналарга бир вақтда хизмат кўрсатилади ва турли филиаллардаги хисобрақамларни фаол назорат қилишга имкон беради.

Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимларининг яна бир эътиборли томони – уларнинг 24 соат давомида реал вақт режимида фаолият кўрсатиши билан биргаликда узатилаётган ва қабул қилинаётган ахборотларнинг электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланган ҳолда ишончли тарзда ҳимояланганлигидир.

 

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 64
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech