
Миллий армиямиз юртимизда қарор топган тинч-осойишта ҳаёт, мамлакатимиз хавфсизлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигининг мустаҳкам қалқонидир. Шунинг учун ҳам «Ватан ҳимоячилари кунини» республикамизда миллий байрам сифатида кенг нишонланиб, ҳарбий хизматчилар осуда ва обод ҳаётимиз қўриқчилари сифатида эъзозланади.
Шу ўринда, «Туронбанк» АТБ аҳил жамоаси ҳам банкимизда ғайрат-шижоат билан меҳнат қилаётган юртимизнинг алп ўғлонлари бўлган йигитларимизни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклаб, уларнинг фидоий меҳнатларида муваффақиятлар ёр бўлишини, шунингдек, ватанимиз сарҳадлари тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини тилаб қолади.
/
Манба:
кўрсатилмаган
/
Кўришлар:
713