Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2017 йил 20 февраль куни «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилмоқда.

10 Feb 2017

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2017 йил 20 февраль куни соат 1600 да Тошкент шаҳри, 100011, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси 4а уйда бўлиб ўтишини маълум қилади

 

КУН ТАРТИБИ

 

1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банк уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.

4. Банкнинг қўшимча чиқариладиган акцияларини жойлаштириш доирасида имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида.

5. Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар рўйхати 2017 йил 9 февраль ҳолатига, Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати            2017 йил 14 февраль ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда акциядорларнинг вакилларидан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2017 йил
20 февраль куни соат 1500
дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қўйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри, Абай кўчаси 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари, Телефонлар: +99895 144-60-00; (0 371) 202-01-01.

 

«Туронбанк» АТБ Кенгаши

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 99
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech