Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Банк тараққиётида илм-фаннинг роли

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
20 Feb 2017

Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев ўтган йил 30 декабрда мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашганда бугунги давр барча соҳалар қаторида илм-фанни ҳам янги босқичга кўтаришни талаб қилаётганини, зотан, жамият олдида турган долзарб масалаларни илм-фансиз ечиш қийин эканини алоҳида таъкидлаганди. Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари, тижорат банклари раҳбарлари, Фанлар академияси аъзолари, етакчи олий ўқув юртлари ректорлари иштирок этган йиғилишда илм-фан аҳлининг илмий салоҳияти ва бой ҳаётий тажрибасидан самарали фойдаланиш мақсадида уларни таълим муассасалари ҳамда иқтисодиёт тармоқлар ташкилотлари ва корхоналарига, молия муассасаларига бириктириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилган эди.

Шу муносабат билан яқинда “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкида академиклар иштирокида семинар ташкил этилди. Тадбирда академикларнинг маърузалари тингланиб, банкнинг келгусидаги ривожланиш стратегияси белгилаб берилишда илм-фаннинг роли ва аҳамияти нақадар зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, семинарда “Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари”, “Солиққа оид қонун ҳужжатлари бўйича янгиликлар”, “Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларни юритиш масалалари”га оид мавзуларда мутахассисларнинг маърузалари ҳам тингланди.

Таъкидлаш лозимки, республикамиз мустақиллиги йилларида фаолиятини бошлаган биринчи тижорат банкларидан бири ҳисобланган “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки бугунги кунда 18 та филиали ва 25 та мини банки ҳамда 80 дан ортиқ бўлинмалари билан мамлакатимиз аҳолисига кенг турдаги молиявий хизматларни кўрсатиб келмоқда.

  Банк ўтган йиллар давомида тизимга доир қонунчилик ҳужжатлари асосида ўз фаолиятини кенгайтириб, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини депозитларга жалб қилишга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид дастурларни амалга ошириш масалаларига асосий эътиборни қаратяпти.

          Тадбирда молиявий муассаса жорий йилда ҳам ўз фаолиятини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиши, бунинг учун амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар хусусида тўхталиб ўтилди. Йиғилиш якунида “Туронбанк” тизимида мамлакатимиз Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифлар белгилаб олинди. 

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 435
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech