Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2018 йил 30 январь куни соат 1100 да Тошкент шаҳри, 100011, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси 4а уйда бўлиб ўтишини маълум қилади

18 Jan 2018

КУН ТАРТИБИ 

1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. ХитойХалқ Республикасининг Экспорт-импорт банки билан йирик битим тузиш тўғрисида.

4. «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти билан йирик битим тузиш тўғрисида.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар рўйхати 2018 йил 18 январь ҳолатига, Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2018 йил 24 январь ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда акциядорларнинг вакилларидан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2018 йил 30 январь куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қўйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри, Абай кўчаси 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари, Телефонлар: +99895 144-60-00; (0 371) 202-01-01.

 «Туронбанк» АТБ Кенгаши

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 81
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech